Конго ёки Заир (конго тили: Нзâди Кôнго, франсузча: Флеуве Cонго, португалча: Рио Cонго),— Экваториал Африкадаги дарё. Ўз. 4320 км, ҳавзасининг майдони 3691 минг км², йиллик сув сарфи 1450 км3. Серсувлиги жиҳатидан Африкада 1-, дунёда 2-, 3-ўринларда (Амазонка ва Паранадан кейин). К. Катанга қирларидан 1430 м баландликдан бошланади ва Боёма шаршарасигача Луалаба деб аталади. Дарё Атлантика океанига қуйилади. Йирик ир-моқлари: ўнгдан Луфира, Лувуа, Аукуга, Арувими, Итимбири, Монгала, Убанги, Санга; чапдан — Ломами, Лулонга, Руки, Касаи. К. ирмоқлари орқали Мверу, Бангвеулу, Танганика кўллари билан, Рўзизи дарёси орқали Киву кўли билан туташган. К.нинг Луалаба қисми ясситоғлик ва платолар орасидан, Боёма шаршарасидан Киншаса шаҳригача (1700 км) текисликдан оқади. Киншаса билан Матади шаҳарлари орасида 70 га яқин остона ва шаршаралар (Ливингстон остоналари) ҳосил қилган. Матадидан ўтгач, денгиз бўйи пасттекислигида оқади (бу ерда дарё ўзанининг кенглиги 1–2 км, чуқурлиги фарватерида 25–30 м). Эстуарийсининг кенглиги ўрта қисмида 19 км. К., асосан, ёмғир сувларидан тўйинади. Қуйи оқимида йиллик ўртача сув сарфи 46 минг м’/сек. (максимал 75 минг м’/сек., минимал 23 минг м³/сек.). Қуйи ва ўрта оқимида май—июнда ва ноябр— декабрда, юқори оқимида ноябр— декабрда суви кўпаяди. Дарё йилига 50 млн. т оқизиқ келтиради. К. ва унинг ирмоқларидаги сув йўлларининг ўз. 20 минг км. Гидроэнергия заҳирасига бой. К. ва унинг ирмоқларида балиқнинг кўплаб тури яшайди. К. ҳавзасида йирик дарё ва кўл портлари: Букама, Конголо, Кабало, Кисангани, Киншаса, Браззавил; денгиз портларидан — Матади, Бома ва Банана жойлашган. К.нинг куйилиш ерини 1482-йилда португалиялик денгизчи Д. Кан, Луалабани 1771-йилда Д. Ливингстон, К.нинг кўп қисмини 1876—77 йилларда Г. Стенли тадқиқ қилган.[1]

Конго


Жойлашуви
Давлат Ангола,
КДР,
Конго
Замбия

Асосий ирмоғи Луалаба билан бирга ўлчанадиган Конго дарёсининг умумий узунлиги 4,370 кмни (2,715 миля) ташкил қилади. Бу экваторни икки марта кесиб о'тган ягона йирик дарё[2].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
  2. ↑ Форбатҳ, Петер. Тҳе Ривер Cонго (1979), п. 6. "Нот унтил ит cроссес тҳе Эқуатор wилл ит ат ласт турн аwай фром тҳис мислеадинг cоурсе анд, десcрибинг а ремаркабле cоунтер-cлоcкwисе арc фирст то тҳе wест анд тҳен то тҳе соутҳwест, флоw баcк аcросс тҳе Эқуатор анд он доwн то тҳе Атлантиc. Ин тҳис тҳе Cонго ис эхcептионал. Но отҳер мажор ривер ин тҳе wорлд cроссес тҳе Эқуатор эвен онcе, лет алоне тwиcе."