Конго (баконго) — банту гуруҳига мансуб халқ. Заирда (6,6 млн.киши), Конгода (1,23 млн.киши), Анголада (1,3 млн.киши), Уганда ва Габонда яшайдилар. Умумий сони 9,2 млн. киши (1990-йиллар ўрталари). Конго тилида сўзлашадилар. Негроид ирқига мансуб. Диндорлари — асосан, христианлар, синкретик (муштарак) ва анъанавий диний эътиқодлар ҳам мавжуд. Деҳқончилик, ҳунармандчилик, овчилик билан шуғулланадилар.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил