Конго Республикаси асосан насронийлар давлати бўлиб, ислом динидаги нсонлар озчиликни ташкил этади. Мамлакат конституцияси дунёвий хусусиятга эга бўлганлиги сабабли, мусулмонлар мамлакатда диний тарғибот қилиш ва масжидлар қуришда эркин.

Ислом дини Конго Республикасига 19-аср ўрталарида Шимолий Африка орқали кириб келди[1]. Мамлакатдаги мусулмонлар жамоаси аҳолининг 14 фоизини ташкил қилади. 2005-йилда Браззавилда янги катта масжид қурилди. Шаҳар марказларида ишчиларнинг баъзилари Ғарбий Африка ва Ливандан, баъзилари эса Шимолий Африкадан келган муҳожирлардан иборат эди. Ғарбий Африка иммигрантлари асосан Мали, Бенин, Того, Мавритания ва Сенегалдан келган. Ливанликлар асосан сунний мусулмонлар эди. Шунингдек, кўп мусулмонлар Чад шаҳрида истиқомат қиларди.

Йиллар давомида бир қанча маҳаллий конголиклар ҳам исломни қабул қилишган. Улар ўзларининг исломий уюшмаларини ташкил қилди. Оуэнзенинг Браззавил маҳалласидаги Қирол Файсал масжидида ўз фаолиятини олиб бормоқдалар[2].

Мусулмонларнинг муқаддас кунлари ҳурмат қилинади, аммо миллий байрам сифатида қабул қишмайди. Иш берувчилар миллий календарга байрам кунларини дам олиш куни сифатида киритмаган, аммо нишонлашни истаган мусулмонларга рухсат беришади[3].

Манбалари

  1. ↑ „Cонго - Спиритуалитй“. www.cп-пc.cа.
  2. ↑ Wҳитеҳоусе, Бруcе. Мигранц анд Странгерс ин ан Африcан Cитй: Эхиле, Дигнитй, Белонгинг. Блоомингтон, Индиана: Индиана Университй Пресс, 2012 — 111-бет. ИСБН 9780253000811. 
  3. ↑ Департмент Оф Стате. Тҳе Оффиcе оф Элеcтрониc Информатион. „Cонго, Републиc оф тҳе“. 2001-2009.стате.гов.