Муқаддас Рим императори Фридрих ИИ нинг ўғли Конрад ИВ (1228-йил 25-апрел, 1254-йил 21-май). Германия қироли 1237-1254-йиллар.

Фридрих ИИ нинг ўғли Конрад ИВ

Конрад 1228-йилнинг 25-апрелида Муқддас Рим императори Фридрих ИИ ва унинг рафиқаси Қуддус қироличаси Изабелла ИИ оиласида дунёга келган. Катта акаси Генрих валиахдлик мақомидан туширилганидан сўнг, Конрад 1237-йилда Рим тожини бошига кийди. У отаси узоқ сафарда юрган пайтларда Германияни уни номидан бошқарган. 1240-йилдан бошлаб Конрад империя сиёсатига фаол аралаша бошлади. У акасидан фарқли ўлароқ отасига садоқатли эди. Ҳатто 1245-йилда папа Иннокентий ИВ Лион соборида Фридрихни черковдан чиқариб юборган бўлсада, Конрад Германияда отасига ёрдам бериб турди. У Тюрингия ландграфи Генрих Распе билан курашлар олиб бориб, сулола душманларини бирма-бир бўйсунишга мажбур қилган. 1246-йилда Генрих Распе Франкфуртда Конрад ИВ ни мағлуб этди. Бироқ, у 1247-йилнинг 16-февралида Улм шаҳри қамалида касалликдан вафот этади. Генрих ўлган бўлсада, Гогенштафуэнларнинг душманлари тугамас эди. Уни ўрнига Голландия герсоги Вилгелм ИИ келди. 1251-йили император Фридрих вафот этганидан кейин, Конрад ворис сифатида Вилгелмга қарши курашни давом эттиради. Аммо, “Оппенгайм жанги“ да унга мағлуб бўлади. 1252-йил бошига келиб Конрад Италияда пайдо бўлди. Дастлаб, Капуа, сўнгра 1253-йилда Неаполни ўзига бўйсундириб, бутун ярим оролнинг жанубига хўжайинлик қила бошлади. Папа Иннокентий вазиятни ўз томонига оғдириш учун расмий бид’ат қўзғатиб Конрадни черковдан чиқариб юборди. Бунга жавобан, Конрад Шимолий Италия юришига тайёргарлик кўра бошлади. Лекин, 1254-йилнинг 21-майида Лавелло яқинидаги ҳарбий лагерда безгакдан вафот этади. Конраднинг жасади Мессина соборида дафн этилган.