Konsentratsiya
Консентрация [лотинча cон (cум) – бирга ва cентрум – марказ] – бирор нарсанинг муайян жойда тўпланиши. Кимёда фанида – эритма ёки эритувчининг маълум оғирлик миқдори ёки ҳажмида эриган модда миқдори. Консентрация бир неча хил ифодаланади: оғирлик консентрация, атом консентрация, ҳажмий консентрация, процентли консентрация, нормал консентрация, моляр консентрация, мол нисбат, мол процент. Оғирлик консентрация – эритмадаги модда оғирлик миқдорининг эритма умумий оғирлик миқдорига нисбатини, атом консентрация эритмадаги моддалар грамм-атомлар сонининг эритмадаги умумий грамм-атомлар сонига нисбатини, ҳажмий консентрация эритмадаги модда ҳажмининг эритма умумий ҳажмига нисбатини кўрсатади. Процентли консентрация 100 г эритмада эриган модданинг грамм ҳисобидаги миқдорини, нормал консентрация 1 л эритмада эриган модданинг грамм-эквивалентлар сонини, моляр консентрация 1 л эритмада эриган модданинг грамм-моляр сонини, молял консентрация 1000 г эритувчида эриган модданинг моляр сонини кўрсатади. Мол нисбатлар – агар эритмада биринчи моддадан п, мол, иккинчи моддадан п2 мол бўлса, биринчи модданинг мол нисбати (консентрацияси) Н =■ модданинг мол нисбати иккинчи В = „’ 2 н +“2 бўлади. Доимо Н,+Н2=л. Агар мол нисбат 100 га кўпайтирилса, мол процент олинади. Эритманинг зичлиги маълум бўлса, оғирлик ифодаланадиган консентрация (% ли Консентрация) ҳажм билан ифодаланган консентрацияга – нормал, моляр консентрацияга ўтиши мумкин[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |