Консепсия (лотинча cонcептио – мажмуа, тизим) – 1) бирор соҳага оид қарашлар, тамойиллар тизими, факт ва ҳодисаларни тушуниш, англаш ва изоҳлашнинг муайян усули, асосий нуқтаи назар; 2)адабиётда – бирор асарнинг асосий ғояси. Консепсия бадиий асар моҳиятини, ижодкорнинг „мени“ни ифода этади. Бироқ бадиий асар консепсияси айрим ҳолатларда муаллифнинг субектив қарашларидан кенг қамровли булиши мумкин. Баъзан муаллиф мўлжалига зид ҳолат юз берса ҳам, моҳият эътибори билан асар ўз консепсиясига кўра муаллифнинг бадиий-эстетик оламига тегишли бўлади. Ўқувчининг маънавий-руҳий савияси, тарихий шарт-шароитдан келиб чиққан ҳолда бадиий асар консепсияси алоҳида таъкидланиб, очиқ-ойдин ифода этилади. Инсон ва борлиқ моҳиятига кўра, консепсия бир бутунликни ташкил этади. Масалани муайян ижодкорнинг ўз консепсияси ёки алоҳида олинган ҳақиқий санъат асарининг консепсияси тарзида қўйиш ҳам мумкин. Бошқа жиҳатдан, бадиий асар консепсияси унда тасвирланган бадиий-эстетик, образли дунё орқали ҳаётни англаш механизми – усули бўлиб ҳам майдонга чиқади. Умуман, консепсия бадиий асарнинг санъат, адабиёт ва маданият тарихидаги ўрнини ҳамда ўқувчилар оммасига таъсир этиш даражасини белгилайди[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил