Энг таниқли консептуал албомлардан бири бўлган Сгт. Пеппер'с Лонелй Ҳеарц Cлуб Банд албомининг 50 йиллигига аталган Лондондаги билбоард.

Консептуал албом (мусиқа) дея — мусиқий албомдаги барча асарлар умумий бир ғоя йўлида: мусиқа, матн, композиция кетма-кетлиги, ижроси билан мувофиқлаштирилган албомга нисбатан таъкидланади[1][2]. Бундай албомнинг барча мусиқий ижод наъмуналари бир мавзунинг ёки ҳикоянинг ажралмас қисми сифатида кўрилади; бундай ҳикоя ёки мавзу консепсия дея номланади[3]. Юқоридаги сабабларга кўра консептуал албом одатий ҳар-хил турдаги композициялардан иборат мусиқий албомлардан фарқланади. Кўпинча консептуал дея таърифи аниқ бўлмаган, умумий мусиқий кайфият ҳукмрон бўлган албомларга айтилади, шу сабабли албомнинг консептуаллигини аниқлаш қийин ҳисобланади[2]. Ушбу форматдаги албомлар тарихи фолк ижрочи Wоодй Гутҳриэнинг 1940-йилдаги „Дуст Боwл Балладс“ албомидан бошланган бўлиб, кейинчалик жаз мусиқачи Франк Синатра томонидан 1940—1950-йилларда оммалаштирилган. Ушбу термин кўпинча Рок-мусиқа жанри билан боғланади.

Бунга саб қилиб Рок-операларни келтириш мумкин бўлиб: ушбу „опералар“ сюжетга эга ва мусиқачилар орасида ролларга бўлинган ҳолда ижро этилади. Рок-опералар давомийлиги узун бўлган мусиқий чиқишлар ва „меҳмон“ мусиқачилар билан бирга яратилган албом сифатида оммага эълон қилиниши мумкин. Консептуал албом сифатида яратилган рок операларга мисол қилиб — Айреон, Авантасиа ва Аина гуруҳ ва проектларининг барча мусиқий албомлари, рус пауэр метал гуруҳи Эпидемия томонидан яратилган Элфийская рукопис албоми, Греэн Дай гуруҳининг „Америcан Идиот“ ва „21ст Cентурй Бреакдоwн“ албомларини келтириш мумкин. 1960-йиллардан бошлаб ҳозирги кунгача кўплаб жанрларда машҳур консептуал албомлар яратилган.

Тавсифи

„Консептуал албом“ атамасининг аниқ тавсифи йўқ.[4]. Фиона Стургеснинг Тҳе Индепендент нашрига хабар қилишича, консептуал албомлар „аввалбошдан драматик ғоя асосидаги лонплей сифатида тавсифланган, лекин бундай номлаш субективдир“[5]. Ушбу турдаги ижод наъмуналарини ХИХ асрда ҳам яратишган бўлиб[6], ушбу наъмуналар ҳам тавсифланишда ҳудди юқоридаги муаммоларга учраган[7]. Ушбу турдаги албомларнинг кенг миқёсда тавсифланиши, консептуал албом деганда: соундтреклар, тўпламлар, машҳур хитлар албомлари, байрамона ва консерт албомларини ҳам бу турга янглиш киритилишига сабаб бўлиши мумкин[7].

АллМусиcнинг ёзишича: „Консептуал албом муаллифнинг айнан бирор-бир мавзудаги қўшиқлар тўплами бўлиши мумкин бўлиб, бундай пластинкалар 1950-йилларда оммалашганди… Ҳудди шундай тарзда Консептуал албом атамаси 1960-йиллардаги рокнроллчилар ўз истеъдодлари чегарасидан чиқаолган вақтлар билан ҳам чамбарчас боғлиқдир“"[8].

Манбалар

  1. ↑ Cуллен 2001, с. 98.
  2. ↑ 2,0 2,1 Элиcкер 2001, сс. 227–229.
  3. ↑ Жонес 2008, с. 49.
  4. ↑ Элиcкер 2001, с. 227.
  5. ↑ Стургес, Фиона „Тҳе ретурн оф cонcепт албум“. Тҳе Индепендент (1-октабр 2009-йил). Қаралди: 25-апрел 2016-йил.
  6. ↑ Cуcчиара, Ромина „Тҳе Cонcепт Албум Ас а Перформативе Генре“. ПопМаттерс (10-ноябр 2014-йил).
  7. ↑ 7,0 7,1 Элиcкер 2001, с. 228.
  8. ↑ АллМусиc стафф. „АллМусиc Ловес Cонcепт Албумс“. АллМусиc (10-феврал 2014-йил). Қаралди: 25-апрел 2016-йил.

Адабиётлар