Konseptualizm
Консептуализм (лотинча cонcептус - тушунча, тасаввур, фикр) — ўрта асрлар Европа фалсафасидаги оқим. Унга кўра, универсалийлар (умумий тушунчалар) инсон тафаккуридан ташқарида реал мавжуд эмас. Универсалийлар масаласида ўрта аср реализми билан номинализм ўртасида оралиқ ўринни эгаллаган. Бироқ, умумий тушунчаларни ақлнинг тажрибагача бўлган тушунча (консепт)лари деб талқин қилиб реализмга ён босади. Вакиллари: П. Абеляр, солсберилик Иоанн (1115/1120 — 1180), порретанлик Жилбер (1076— 1154).[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |