Konsern
Консерн — расмий жиҳатдан мустақил бўлган, кўп тармоқли корхоналар (саноат, савдо, транспорт ва банк каби турли соҳа корхоналари) нинг мажмуини ўз ичига олувчи бирлашма. Одатда бундай бирлашма маълум ишлаб чиқариш фаолиятини босқичма-босқич равишда амалга ошириш учун зарур бўлган турли соҳа корхона ва ташкилотларидан тузилади. Бунда бош ташкилот қолган иштирокчилар фаолияти устидан молиявий назорат олиб боради. Ҳозир сунъий монополияларнинг санаб ўтилган шакллари орасида консернлар кенг тарқалган.
Консерн (cонcерн — иштирок, манфаат) — манфаатлар, шартномалар, капитал, ҳамкорликдаги фаолиятда иштирок умумийлиги асосида уюшган корхоналарнинг йирик бирлашмаси. Консерн диверсификациясн асосида таркиб топадиган йирик, кўп тармоқли корпорация. Аксарият ҳолларда корхоналарнинг бундай гуруҳлари шу корхоналар аксияларининг асосий қисмини ўз қўлида тўплаган бош корхона (холдинг) атрофида бирлашади. К. таркибига (саноат, транспорт, савдо, банк соҳаси) турли тармоқларга тегишли, айрим ҳолларда, дуненинг кўпгина мамлакатларида жойлашган ўнлаб ва юзлаб корхоналар ихтиёрий асосларда киради. Турли минтақаларда жойлашган, айрим товарларни ишлаб чикарадиган ва К.га номинал кирадиган корхоналар бош компаниянинг шўба филиаллари, шўба компаниялари ҳисобланиб, ўз хўжалик мустақиллигини сақлаб қолади. Амалда К. таркибидаги корхоналар илмий-техникавий ва ишлаб чиқариш тараққиёти, шунингдек, инвестиция, молия, ташқи иқтисодий фаолият, корхоналарга хизмат кўрсатишни ташкил этиш соҳаларидаги вазифаларни марказлаштириш асосида фаолият кўрсатади. Корхоналар умумий молия, ягона илмий-техника потенсиали ва кооперациялашган барқарор алоқаларга эга бўлади. Айрим К.лар мураккаб маҳсулотларни тайёрлашнинг жами ишлаб чиқариш циклини амалга ошириш мумкин. Тармоқ ва тармоқлараро К.лар бор. Бир корхона фақат бир К.га кира олади.
К. дастлаб Биринчи жаҳон уруши йилларида (1914—18) ташкил топган. Ҳозирги даврда, айниқса, ривожланган мамлакатларда саноат, транспорт, савдо, банк, суғурта, алоқа, матбуот, радио-телевидение компанияларини бирлаштирадиган, халқаро даражада фаолият кўрсатадиган, жаҳон мамлакатларида шохобчалари кенг ривож топган К. бор. Халқаро К.лар трансмиллий К. деб аталади.
Бозор иқтисодиётига ўтиш шароитларида Ўзбекистонда 1991-йил октабрдан бошлаб моддий ишлаб чиқариш билан боғлиқ тармоқ вазирликлари ўрнида йирик К.лар ташкил қилинди ("Ўзкимёсаноат", "Ўздавмашконсерн", "Радиоэлектронтехасбоб", "Ўзбалиқ", "Ўзавтойўл" ва бошқалар).
Қодиржон Юсупов.[1]
Яна қаранг
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Иқтисодиёт ва молияга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |