Konsert
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |

Консерт (лотинча: „cонcерто“ — мусобақалашаман) — 1) олдиндан эълон қилинган дастур асосида санъаткорларнинг махсус жой (зал, саҳна)да чиқиши; мусиқа, адабий, эстрада асарларини оммавий ижро этиш. Консерт дастлаб мумтоз (симфоник, камер, яккахон вокал ҳамда якканавоз чолғу ва бошқалар) мусиқа асарларини ижро этилиши ҳамда тингланиши учун ташкил этилган жамоа тадбири сифатида намоён бўлган. Биринчи консертлар 1672–1978-йилларда Лондонда скрипкачи Ж.Банистер томонидан уюштирилган. ХИХ асрда эса консертларни турли мусиқа жамиятлари, филармонияпар томонидан ташкил этилиши ривож топган. Ҳозир консерт атамаси бадиий мазмунига ҳамда намоён бўлиш жойига қараб — адабий, рақс, кино, эстрада консертлари, радио—консерти ва бошқамаъноларда талқин этилади. Ўзбекистонда консертларни "Ўзбекнаво", "Ўзбекрақс", "Ўзбектеатр" давлат бирлашмалари, Ўзтелерадиокомпанияси, Маданият ишлари вазирлиги ва бошқа уюштиради;
2) Европа мумтоз чолғу мусиқаси жанри, бир ёки бир неча якканавоз созлар ва оркестр учун ёзилган мусиқа асари. ХВИИ аср охири — ХВИИИ аср биринчи ярмида Европа санъатида вужудга келган (А.Вивалдининг скрипка ва оркестр учун консертлари). Якканавоз чолғу билан оркестр (ёки чолғу гуруҳлари) ўртасида ижодий мусобақа, мунозара консертнинг ўзига хос хусусиятидир. Вена классик мактаби вакиллари ижодида консертнинг соната -симфоник туркумидан иборат юксак намуналари юзага келган. Л. Бетховен консертнинг симфониялашувини бошлаб берди. Ф.Лист бир қисмли консерт шаклини ижод қилди. Консерт жанри, айниқса, ХИХ аср (Н.Паганини, Ф.Шопен, Р.Шуман, И.Брамс, К.Сен-Санс, П.Чайковский ва бошқалар) ва ХХ асрлар (Б.Барток, С.Прокофев, М.Равел, С.Рахманинов, Я.Сибелиус, И.Стравинский, П.Хиндемит, Д.Шостакович, А.Хачатурян, Қ.Қораев, А.Шнитке ва бошқалар) да кенг ривож топди. Ўзбекистонда консертнинг илк намуналари 1940-йилларда пайдо бўлди (Г.Мушелнинг фортепиано консертлари). Кейинчалик Ик.Акбаров, Б.Гиенко, Ф.ЯновЯновский, С.Жалил, Р.Абдуллаев, Н.Ғиёсов, А.Эргашев ва бошқаларнинг айрим созлар, турли оркестрлар учун яратилган консертлари диққатга сазовор. И.Ҳамроев, М.Бафоев, П.Холиқов, А.Отажонов ва бошқа ўзбек халқ чолғулари учун консертлар яратишган[1].
Манбалар
Ҳаволалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |