Konserva sanoati
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Консерва саноати - озиқовқат саноати тармоғи, тез бўзиладиган ўсимлик ва ҳайвонот маҳсулотлари (мева, сабзавотлар, сут, гўшт, балиқ)ни узоқ муддат сақлаш мақсадларида қайта ишлайди, ярим фабрикатлар ва герметик ёпиқ идишларда истеъмолга тайёр консервалар ишлаб чиқаради.
Саноат усулида консервалар ишлаб чиқариш ХИХ аср бошларида ривожланди. Ўзбекистонда Консерва саноати ХХ аср бошларида пайдо бўлди. 1913-йилда ҳозирги Ўзбекистон ҳудудида кустар усул билан маҳсулот тайёрлайдиган 3 кичик консерва корхонаси бўлиб, уларда жами 200 минг банка консерва ишлаб чиқарилган. Ўзбекистонда консерва саноати 30-йилларда ривожланди. Асосан, мева ва сабзавотлардан консервалар ишлаб чиқарила бошланди. 1929-йил Янгийўл консерва заводи, 1932-йил Тошкент консерва заводи ишга туширилди. 1940-йиллар бошида Самарқандда консерва заводлари қурилди. Наманган консерва заводи ҳам кенгайтирилди. Урушдан кейинги йилларда Фарғона, Андижон, Шаҳрисабз ва бошқа шаҳарларда ўнлаб консерва заводи ишга туширилди, эскилари кенгайтирилди ва замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланди. 1975-йилда "Ўзмевасабзавотузумсаноат" консерни корхоналарида 490 млн. шартли банка консерва маҳсулотлари ишлаб чикарилди. 1985-йилда собиқ Иттифокда алкоголизмга қарши Қонун қабул қилингач, вино заводларида турли узум ва мева шарбати ишлаб чикарила бошланди. 1986—89 йилларда консерва ишлаб чиқариш 2-марта кўпайди. Консерва корхоналари, асосан, "Ўзмевасабзавотузумсаноатхолдинг" компанияси таркибига киради. Асосий маҳсулотлари — мева компотлари, мураббо, жем, шарбатлар, маринадланган ва тузланган сабзавотлар, помидор пастаси, қуритилган мевалар (қоқилар).
Консерва маҳсулотлари ишлаб чиқаришда "Ўзбекбирлашув" нинг улуши ҳам салмоқли. "Ўзбекбирлашув" тизимида 54 консерва корхонаси бор. Ўзбекистондан Германия, Полша, Италия, Малайзия, Япония каби мамлакатларга турли мева ва сабзавотлар консервалари, помидор пастаси, майиз, турли қоқилар экспорт қилинади. Республикада 90-йиллардан кўпгина жамоа хўжаликларида кичик консерва заводлари ва сехлари ишга туширилди. Ихтисослаштирилган йирик боғдорчилик, узумчилик, сабзавотчилик хўжаликлари консерва заводларига хом ашё етказиб беради. Республика Консерва саноати корхоналари йилига 12 млрд. шартли банка маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга (2000). 1995-йилда 50 дан ортиқ агрофирма ишлади (мева-сабзавот, консервалари ишлаб чиқаришга мослашган "Қашқадарё", "Наманганконсерва", "Самарқанд", "Кишмиш", "Учкўприк", "Қувасой" ва бошқалар). 2000-йилда Ўзбекистонда 480,4 млн. шартли банка (жумладан, "Ўзбекбирлашув" аксиядорлик компаниясида 53,1 млн. банка) мевасабзавот консерваси ишлаб чикарилди. "Тўрақўрғон ширинликлари", "Булўнгур мевалари" фирмаларида мева қоқилари ва майиз тайёрланади.
"Ўзбалиқ" аксиядорлик компанияси корхоналарида дудланган балиқ, Мўйноқ балиқ консерва кти (1941)да четдан олиб келинадиган хом ашёдан турли балиқ консервалари ишлаб чиқарилади.
Акрамжон Азизов.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |