Konsessiya
Консессия (лот. cонcессио — рухсат, ён бериш) — 1) хўжалик юритиш ва чет эл капиталини жалб қилиш шакли; миллий иқтисодиётни ривожлантириш ёки тиклаш, табиий бойликларни ўзлаштириш мақсадида давлат ёки маҳаллий ҳокимият идораларига қарашли ер участкалари, қазилма бойликлар, корхоналар ва бошқа хўжалик объектларини муайян муддатга ва шартлар билан фойдаланиш учун чет эл капитали (давлат, фирма, хусусий шахс) га бериш ҳақидаги шартнома ёки келишув. Халқаро ҳуқуқ бўйича давлат шартнома муддати тугаганидан кейин К. амал қилишини тўхтатиши мумкин. Ҳозирги шароитларда консессионер ишлаб чиқарган маҳсулотини, айниқса, кенг истеъмол моллари ёки машинасозлик, ёқилғиэнергетика маҳсулотларини К. жойлашган мамлакат бозорига чиқариши кўп учрайди.
Иқтисодий қудратли давлатлар ўзларини хом ашё ресурслари билан таъминлаш ҳамда сиёсий-иқтисодий тазйиқ мақсадларида халқаро ва хорижий К.лардан кенг фойдаланади. ХХ асрнинг 90-йилларида Россия, Қозоғистон, Озарбайжонда нефт конларини резведка қилиш ва ишга тушириш бўйича АҚСҲ, Буюк Британия, Германия компанияларига К. берилиши бунга мисол бўла олади. Ривожланган мамлакатларда К.лар билан бир қаторда чет эл капитали иштирокидаги қўшма корхоналар пайдо бўлмоқса; 2) янгидан чиқарилган қимматли қоғозлар сотувини ташкил қилгани учун банклар оладиган ҳақ.
Зарифа Ғофурова.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |