Konsorsium
Консорсиум — тадбиркорларнинг йирик молиявий операцияларини бирга амалга ошириш мақсадида бирлашуви (масалан, йирик миқёсли лойиҳаларга жуда катта миқдорда ва узоқ муддатли кредит бериш ёки инвестициялар қўйиш).
Консорсиум (лотинча cонсортиум -ширкат, иштирок этиш) — компаниялар, банкларнинг капиталталаб, жуда кенг кўламдаги иқтисодий лойиҳани амалга ошириш ёки қарзларни ҳамкорликда жойлаштириш учун тузилган вақтинчалик бирлашмаси. К. аъзоларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари К. тўғрисидаги битимда белгилаб қўйилади. Қўйилган вазифани бажариш учун К. иштирокчилари бадаллари ҳисобидан ягона молия ва моддий фондлар барпо этади, бюджет маблағлари ва банкдан кредит олади. К. ўз буюртмачилари олдида ҳамкорликда жавобгар ҳисобланадилар. Вазифа бажарилгач, К. тарқайди. Дастлаб К. банк соҳасида майдонга келган. Бозор иқтисодиёти шароитларида мамлакатда чет эл фирмалари ва банклари билан ҳамкорликда К.лар вужудга келади. [1]
Яна қаранг
| Иқтисодиёт ва молияга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |