Konstantin Bezmaternix
Константин Алексеевич Безматернйх (русча: Константин Алексеевич Безматерных; 1988-йил 22-март, Перм) — фигурали учиш бўйича мураббий, жуфтликда конкида учиш мусобақаларида қатнашган собиқ россиялик фигурали учувчи. Спортдаги шериги Ксения Красилникова билан 2008-йилда ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпиони бўлган.
| Константин Безматерних | |
|---|---|
![]() | |
| Шахсий маълумотлари | |
| Тўлиқ исми | Константин Алексеевич Безматернйх |
| Давлат |
|
| Таваллуди | Перм |
| Шахсий рекордлари | |
| Умумий натижа | 149.44 |
| Қисқа дастур | 56.30 |
| Эркин дастур | 95.48 |
Фаолияти
Спорт

Константин тўрт ёшида конкида учишни бошлаган. У 2002-йилда Ксения Красилникова билан жуфтликда Пермда Валентина ва Валерий Тюковлар билан бирга машқ қилган.
Ксения ва Константин икки марта (2006- ва 2007-йилларда) ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг бронза медали совриндори бўлишган ва 2008-йилдаги турнирда чемпионлик унвонини қўлга киритишган.
2008 — 2009-йилги мавсумда Ксения ва Константин мураббийлари билан биргаликда яна бир йил ўсмирлар тофасида қолишга қарор қилишган. Улар Мексикадаги ўсмирлар Гран-присида ғалаба қозонишиб, Белоруссиядаги босқичда тўртинчи ўринни эгаллаганига қарамай, барибир финалга йўл олишган. „Катталар“ Гран-при сериясида жуфтлик Хитойда чиқиш қилиши эълон қилинган, аммо жароҳати туфайли Ксения саҳнани тарк этишга мажбур бўлган[1]. Ксения Ўсмирлар ўртасидаги Гран-при финалида соғлигини тиклашга муваффақ бўлган ва ушбу турнирда жуфтлик учинчи ўриннни қўлга киритганлар. Жуфтлик 2009-йил феврал ойида улар Универсиада танловида қатнашиб, олтинчи (етти иштирокчи жуфтликдан) ўринни эгаллашган[2].
Мураббийлик
Константин бир гуруҳ спортчилар, жумладан, Литванинг энг яхши фигурали учувчилари — Года Буткуте ва Никита Эрмолаев билан ишлай бошлади. Улар билан Европа чемпионатида мураббий сифатида дебют қилди. Бироқ, бир неча кундан кейин, Словакиядаги мусобақадан сўнг, литвалик конкида учувчилар бошқа мураббий қўл остига ўтишди.
Шунингдек, Константин Санкт-Петербургда бир гуруҳ ёш бошланғич конкида учувчиларни ҳам мусобақаларга тайёрлайди.
Спорт ютуқлари
(Э. Петаикин билан)
| Мусобақалар/мавсум | 2012 — 2013 |
|---|---|
| Россия чемпионати | 11 |
(О. Нагалатий билан)
| Мусобақалар/мавсум | 2011 — 2012 |
|---|---|
| Россия чемпионати | 11 |
(С. Имайкина билан)
| Мусобақалар/мавсум | 2010 — 2011 |
|---|---|
| Россия чемпионати | 10 |
| Қишки Универсиада | 4 |
(К. Красилникова билан)
| Мусобақалар/мавсум | 2004 — 2005 | 2005 — 2006 | 2006 — 2007 | 2007 — 2008 | 2008 — 2009 | 2009 — 2010 |
|---|---|---|---|---|---|---|
| Ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати | 3 | 3 | 1 | |||
| Россия чемпионати | 8 | 9 | 5 | 4 | WД | |
| Ўсмирлар ўртасида Россия чемпионати | 1 | 1 | ||||
| Гран-при босқичлари: НҲК Тропҳй | 6 | |||||
| Гран-при босқичлари: Россия кубоги | 5 | |||||
| Небелҳорн кубоги | WД | |||||
| Қишки Универсиада | 6 | |||||
| Ёшлар ўртасидаги Гран-при финали | 2 | 1 | 3 | |||
| Жуниор Гран-при босқичи, Мексика | 1 | |||||
| Ўсмирлар ўртасидаги Гран-при босқичи, Беларус | 4 | |||||
| Жуниор Гран-при босқичи, Буюк Британия | 2 | |||||
| Ўсмирлар ўртасидаги Гран-при босқичи, Германия | 3 | |||||
| Ўсмирлар ўртасидаги Гран-при босқичи, Чехия | 1 | |||||
| Ёшлар ўртасидаги Гран-при босқичи, Тайван | 4 | |||||
| Ёшлар ўртасидаги Гран-при босқичи, Япония | 2 | |||||
| Ўсмирлар ўртасидаги Гран-при босқичи, Хорватия | 2 | |||||
| Ёшлар ўртасидаги Гран-при босқичи, Белград | 6 | |||||
| Ўсмирлар ўртасидаги Гран-при босқичи, Франсия | 4 |
WД = мусобақадан чиқарилган
