Костантин Анатолевич Бондарев (1972-йил 13-сентабр, Тошкент, Ўзбекистон ССР) – украиналик сиёсатчи. ВИ, ВИИ ва ИХ чақириқ Украина халқ депутати. „Баткившина“ Бутун Украина уюшмаси аъзоси, 2010-йил июндан бери Киев вилояти ташкилоти раҳбари. „Украина темир йўллари“ акциядорлик жамиятининг ҳолатини текшириш, баҳолаш ва Украина қонунчилигини бузиш масалалари бўйича Олий Раданинг вақтинчалик тергов комиссиясининг аъзоси[1].

Константин Бондарев
Таваллуди 13-сентябр 1972-йил
Касби сиёсатчи, депутат

Биографияси

Константин Анатолевич 1972-йил 13-сентабрда Тошкент шаҳрида (Ўзбекистон ССР) ишчи оиласида таваллуд топган. 1981-йилда ота-онаси Любов ва Анатолий Бондарев билан биргаликда Киевга кўчиб ўтган. Константик у ерда 1989-йилда пойтахтдаги 91-сонли мактабни тугатган.

Бондарев 1989-йилда Киэв муҳандислик-қурилиш институтига саноат ва фуқаролик қурилиши мутахассислиги бўйича ўқишга кирган. Ўқиш даврида талабаларнинг илмий тадқиқот ишларида фаол иштирок этган. Асосий тадқиқот мавзуларидан бири „эгри чизиқларни яқинлаштириш“ эди. Константин ўқиш билан бир қаторда ўша пайтда машҳур бўлган дастурлаш тилларида ишлаган ва ўқув дастурларини ёзган. Ўшанда бизнесдаги илк қадамларини қўйган[2].

Бондарев 2002-2004-йилларда Киев миллий иқтисодиёт университетида иккинчи мутахассислигини иқтисодий йўналиш бўйича таҳсил олган.

У инглиз, рус ва украин тилларини билган[3].

Киев вилоятининг сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳаётининг фаол иштирокчиси бўлган[4].

2007-йил 22-январдан „Баткившина“ партияси аъзоси бўлган.

2010-йил июн ойидан бери „Баткившина“ Киев вилоят партия ташкилоти раҳбари ҳамда „Баткившина“ партияси Сиёсий Кенгаши аъзоси бўлан.

Грузия, Киев вилояти, Макарив туманидаги қишлоқда истиқомат қилмоқда. Константин оилали ва икки қиз фарзанднинг отаси[5].

Манбалар

  1. ↑ „Стали известны кандидаты на пост главы Киевской ОГА“ (ру). ОБОЗРЕВАТЕЛ НЕWС (2016-йил 14-сентябр). Қаралди: 2023-йил 30-ноябр.
  2. ↑ „Бондарєв Костянтин Анатолійович — вся правда Біографія, Балотування, Фракції, Декларація“. www.чесно.орг. 2019-йил 22-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 10-ноябр.
  3. ↑ „Досье: Бондарев Константин Анатольевич“. Қаралди: 2023-йил 30-ноябр.
  4. ↑ „О внесении изменений в постановление Правительства Российской Федерации от 1 ноября 2018 г. Но 1300“ (ру). говернмент.ру (2020-йил 4-сентябр). 2020-йил 21-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 14-сентябр.
  5. ↑ „Константин Бондарев“. Қаралди: 2023-йил 30-ноябр.