Константин Сергеевич Борисов (рус. Константин Сергеэвич Борисов; 1984-йил 14-августда Смоленск вилоятида туғилган) – россиялик космонавт, ҳозир 2023-йил 26-августда фазога учирилган СпаcеХ Cреw-7 миссияси иштирокчиси.

Константин Борисов
Константин Борисов
Таваллуди 14-август 1984-йил
Смоленск шаҳри, Смоленск вилояти, СССР
Касби синов космонавти
Миллати Рус
Космик карера
Космосдаги вақт
Ҳозир коинотда
Миссиялар СпаcеХ Cреw-7 (Эхпедитион 69/Эхпедитион 70|70)
Миссия белгиси

Ҳаёти

2007-йилнинг 27-июнида Плеханов номидаги Россия Иқтисодиёт университетининг иқтисод факултетида бакалавр даражасини тамомлаган. 2006-йил 27-сентабрдан, 2007-йил 3-декабргача Буюк Британиянинг Cовентрй шаҳридаги Wарwиcк университетида таҳсил олиб, „Операцион тадқиқотлар ва тизимлар таҳлили“ йўналиши бўйича магистрлик даражасини олди. 2018-йилнинг июн ойида у Москва Авиация институтида „Лифе Суппорт Сйстемс фор Аирcрафт“ йўналишида магистратура дастурини бўйича ўқишни тугатган (2016-2018) ва шу билан самолёт қурилиши йўналиши бўйича ҳам „магистрлик“ малакасига эга бўлган[1].

2018-йилда Борисов ва яна 7 нафар шахсга фазогир мақоми берилди, ва у 2020-йилнинг декабр ойида коинотга учиш ва топшриқларни бажариш ҳуқуқини берувчи давлат имтиҳонини топширган[2][3].

Парвозлари

Борисов СпаcеХ Cреw-7 миссиясининг 69/70-экспедицияда борт-муҳандиси бўлиб хизмат қилмоқда ва миссияси давомийлиги 6 ой бўлиши кутиляпти[4].

Манбалар

  1. ↑ „Cосмонаут Биограпҳй: Константин Борисов“. www.спаcефаcц.де. Қаралди: 2023-йил 6-июн.
  2. ↑ „Росcосмос реcруиц 2018 cосмонаут cласс - cоллеcтСПАCЕ: Мессагес“. www.cоллеcцпаcе.cом. Қаралди: 2023-йил 6-июн.
  3. ↑ „Cосмонаут Селеcтион 2018“. www.спаcефаcц.де. Қаралди: 2023-йил 6-июн.
  4. ↑ „Cреw Драгон-7 лаунч то ИСС wитҳ Руссиан cосмонаут Борисов дуэ Ауг 2023 - НАСА“. интерфах.cом. Қаралди: 2023-йил 6-июн.