Константин Александрович Федин (1892-йил 24-декабр, Саратов – 1977-йил 15-июл, Москва) – рус ёзувчиси ва жамоат арбоби, академик (1958), Меҳнат Қаҳрамони (1967). „Шаҳарлар ва йиллар“ (1924) романида фуқаролар уруши давридаги зиёлиларнинг ҳаёт йўли ҳикоя қилинган. „Европанинг ўғирланиши“ (1—2-китоб, 1933—1935) ва „Арктур“ санаторийси" (1940) романларида янги жаҳон уруши арафасида Ғарбий Европадаги сиёсийижтимоий муҳит танқид қилинган. Иккинчи жаҳон уруши йилларида „Туйғулар синови“ песасини (1942), „Аҳоли яшайдиган бир неча пункт“ ҳикоя ва очерклар тўплами (1943)ни ёзган. Уруш йиллари ёзган трилогияси („Дастлабки севинчлар“, 1945; „Ажойиб ёз“, 1947— 1949; „Гулхан“, 1-2-китоб, 1961—1965) да 1910-йилдан Иккинчи жаҳон уруши охирига қадар бўлган воқеалар қамраб олинган. Айрим асарлари ўзбек тилига таржима қилинган.

Константин Федин

Манбалар

Адабиётлар

  • Дастлабки севинчлар, Т., 1967;
  • Ўтмиш билан учрашув [ҳикоялар], Т., 1971.

Ҳаволалар