Konstantin Kazakov
Константин Фёдорович Казаков (1906 — 1951) — Ишчилар ва деҳқонлар Қизил Армияси катта сержанти, Улуғ Ватан уруши қатнашчиси, Совет Иттифоқи Қаҳрамони (1943).
| Казаков Константин | |
|---|---|
| Ҳаёт даври | 1906—1951 |
| Таваллуди |
1906-йил 14-август Пенза вилояти |
| Вафоти |
1951-йил Қашқадарё вилояти |
| Мукофотлари |
|
Биографияси
Константин Казаков 14-август 1906-йилда Пачелма қишлоғида (ҳозирги — Пенза вилоятидаги қишлоқ) туғилган[1]. Бошланғич мактабни тугатгач, Ўзбекистон ССРнинг Бухоро вилоятида яшаб ўз фаолиятини олиб борган. 1942-йил январ ойида Казаков Ишчилар ва Деҳқонлар Қизил Армияси сафига чақирилган ва Улуг 'Ватан уруши фронтига юборилган. 1943-йил октябр ойига қадар катта сержант Константин Казаков Марказий фронт 65-армиясининг 69-ўқотар дивизиясида 303-ўқчи полкининг бир қисмига қўмондонлик қилган. У Днепр учун бўлган жангда ўзини кўрсатиб бошқалардан ажралиб турган.
1943-йил 16-октябрда Казаков ва унинг отряди Украина ССР, Чернигов вилояти , Репкинский тумани, Радул қишлоғи ҳудудида Днепрни кесиб ўтиб, душманни ўзи босиб олган хандақдан ўққа тутган ва рақибни керакли вақтгача ўз позициясида ушлаб турган. Кейин бошқа баталён кучлари ёрдамга келибрақибни чекинишга мажбур қилишган.
СССР Олий Кенгаши Президиумининг 1943-йил 30-октябрдаги фармони билан „Фронтда немис босқинчиларига қарши қўмондонликнинг жанговар топшириқларини намунали бажарганлиги ҳамда бир вақтнинг ўзида кўрсатган жасорати ва қаҳрамонлиги учун“ катта сержант Константин Казаков Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони билан , Ленин ордени ва Олтин медал билан тақдирланган.
Уруш тугагандан сўнг, Казаков демобилизация қилинган. Ўзбекистон ССР Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида яшаган, у ерда дўкон раиси бўлиб ишлаган. 1951-йилда Қашқадарё вилоятида вафот этган.
Шунингдек, бир қатор медаллар билан ҳам тақдирланган[2].
Манбалар
- ↑ „архив нусхаси“. 2023-йил 15-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 15-август.
- ↑ ҳттпс://wарҳероэс.ру/ҳеро/ҳеро.асп?Ҳеро_ид=7776