Константин Раучвергер (1953-йил 4-майда туғилган) – совет ва ўзбекистонлик профессионал собиқ футболчи, ҳимоячи ва ярим ҳимоячи ампуласида ўйнаган.

Константин Раучвергер
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Константин Раучвергер
Таваллуд санаси 1953-йил 4-май (1953-05-04) (73 ёш)
Таваллуд жойи СССР
Амплуаси Ҳимоячи
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
1977—1980 Зарафшон 127 (0)
1982—1983 Шахта Эстония КФК
1983—1986 Спорт Таллин 101 (1)
1985 →  Звезда Таллин КФК
1992—1993 Никол 19 (1)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Биография

Константиннинг Совет давридаги ўйинлари ҳақида тўлиқ маълумот йўқ. 1977—1980-йилларда СССР иккинчи лигасида иштирок этган Навоийнинг „Зарафшон“ жамоаси сафида тўп сурган. Зарафшонликлар сафида 127 та ўйинда майдонга тушган. 1982-йилги мавсумда ярим профессионал ва ҳаваскорлар ўртасидаги Эстония ССР чемпионати иштирокчиси „Эстония Мине“ (Коҳтла-Жарве) жамоасида ўйнаган ва турнирнинг кумуш медали совриндори бўлган. 1983-йил Раучвергер янги ташкил этилган ШВСМ усталар жамоаси сафига ўтган. ШВСМ клуби кейинчалик „Спорт“ (Таллин) номига ўзгартирилган. Константин кейинги тўрт мавсум давомида СССР иккинчи лигасида 101 та ўйин ўтказган.

1992—1993-йилларда Эстония олий дивизионидаги ФМФ-90/ Никол (Таллин) клубида ўйнаган, 19 ўйин ўтказиб, битта гол урган. Эстония чемпионатининг икки карра бронза медали соҳиби бўлган (1992, 1992/93).

Кейинги тақдир номаълум.

Ҳаволалар