Константин Сергеевич Савицкий (1905-йил, Тошкент, Туркистон, Россия империяси – 1955-йил, Тбилиси, Грузия, СССР) – СССР Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари, полковник ёрдамчиси.

Константин Савицкий
Таваллуди 1905-йил
Тошкент, Туркистон, Россия империяси
Вафоти 15-ноябр 1955-йил
Тбилиси, Грузия, СССР
Фуқаролиги SSSR bayrogʻi СССР
Хизматдаги йиллари 1931–1939, 1941–1953
Мукофотлари

Биографияси

Константиннинг отаси Савицкий Сергей Владимирович, Чор армияси полковниги, зодагон, Совет ҳокимиятига қарши кураш учун оқ гвардия отрядларининг ташкилотчиси бўлган.

Константин Сергеевич халқ душмани сифатида тан олинган Акаки Кохреидзе тавсияси билан 1931-йилда Грузия ССР НКВДсига ишга олинган[1]. Савицкий иқтисодиёт бўлимининг бошлиғи, сўнгра терговчи бўлган ва кейинчалик ИВ бўлим бошлиғи ёрдамчиси лавозимига кўтарилган. 1939-йил апрелда НКВДда фаолиятини вақтинчалик тўхтатди, аммо 1941-йилда яна СССР НКВД ИВ бўлим бошқармаси бошлиғининг ўринбосари этиб тайинланди. 1943-йилда Б. З. Қобулов СССР Давлат хавфсизлик халқ комиссарининг ўринбосари этиб тайинлангандан сўнг Константин унинг шахсий котиби бўлиб ишлай бошлади. Савицкий 1945-йилдаги буйруқ билан СССР НКГБ котибияти бошлиғининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Савицкий 1953-йил 1-июлда „Рухадзе иши“ бўйича ҳибсга олинган[2][3][4] ва 1955-йилда отиб ўлдирилган.

Қатағондаги иштироки

Константин 1953-йилда тергов давомида ҳибсга олинганлар айбига иқрор бўлса, уларга нисбатан куч ишлатилмаслиги хато эканлигини тушуниб етди. Улар айбига иқрор бўлгандан сўнг, Берия маҳбусларни калтаклашга буйруқ берди, у шундай деган эди: „Уларни нариги дунёга жўнатишдан олдин, юзига мушт туширинг“. 1954-йилда „Болшой террор“ даврида Тбилисидаги қатлнинг гувоҳи бўлганлар шундай таърифлашган: „Қатл содир бўлган жойда даҳшатли ва қўрқинчли саҳна содир бўлди. Кримян, Хазан, Савицкий, Парамонов, Алсаян, Кобулов … худди занжирбанд қилинган итлардек, арқон билан боғланган мутлақо ночор ҳолда эдилар. Уларни боғлаб, тўппонча тутқичи билан шафқацизларча уришарди“[5].

Манбалар

  1. ↑ „Сталинские списки“. 2016-йил 4-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 18-сентябр.
  2. ↑ „Записка Р. А. Руденко в ЦК КПСС с приложением обвинительного заключения по делу следователей НКВД Грузинской ССР. 25 мая 1954 г.“. 2020-йил 4-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 18-сентябр.
  3. ↑ „Постановление Президиума ЦК КПСС от 3 июня 1954 г. о проекте обвинительного заключения на К. С. Савицкого, Н. А. Кримяна, А. С. Хазана и Г. И. Парамонова“. 2020-йил 24-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 18-сентябр.
  4. ↑ „Проект обвинительного заключения от 10 января 1955 г. по обвинению А. Н. Рапава, Н. М. Рухадзе, Ш. О. Церетели, К. С. Савицкого, Н. А. Кримяна, А. С. Хазана, Г. И. Парамонова и С. Н. Надарая“. 2012-йил 22-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 18-сентябр.
  5. ↑ „Выборки из дела“. 2016-йил 4-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 18-сентябр.