Konstantin Semyonov
Константин Семёнов (ибронийча: קונסטנטין סמיונוב 1969-йил 20-ноябр) – совет, беларус ва исроил енгил атлетикачиси, таяниб сакраш бўйича мутахассис. У 1990-йилларда енгил атлетика бўйича МДҲ, Беларус ва Исроил терма жамоалари шарафини ҳимоя қилган, ёпиқ иншоотлардаги Европа чемпионати бронза медали совриндори, миллий чемпионатлар ғолиби ва медаллар совриндори, Атлантадаги ёзги Олимпия ўйинлари иштирокчиси.
| Константин Семёнов | |
|---|---|
| Шахсий маълумотлари | |
| Жинси | эркак |
| Фуқаролиги |
|
| Таваллуд санаси | 1969-йил 20-ноябр |
| Бўйи | 190 см |
| Вазни | 86 кг |
| Спорт | |
| Қайси спорт | Енгил атлетика |
Ҳаёти
Константин Семёнов 1969-йил 20-ноябрда туғилган.
У 1992-йилги мавсумда Ўзбекистон ССР терма жамоаси аъзоси сифатида Москвада бўлиб ўтган МДҲ қишки чемпионатида таяниб сакраш бўйича 5,70 метр натижа билан кумуш медалини қўлга киритган. Ушбу мусобақадаги натижаси билан собиқ иттифоқ республикалари спортчиларидан йиғилган терма жамоа таркибига кирган ва Генуядаги ёпиқ иншоотлардаги Европа чемпионатида қатнашиб, бронза медалини қўлга киритган.
Семёнов Совет Иттифоқи парчаланганидан кейин Беларус терма жамоаси таркибида йирик халқаро мусобақаларда қатнашишда давом этган[1]. 1993-йилда таяниб сакраш бўйича Беларус чемпиони бўлган[2].
Кейинчалик у Исроил фуқаролигини қабул қилган ва Исроил терма жамоасига қўшилган. 1995-йилда Гётебургда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида Исроил шарафини ҳимоя қилган, аммо ўзининг учта уринишида ҳам муваффақияцизликка учраган[3].
1996-йилда Стокголмда бўлиб ўтган ёпиқ иншоотлардаги Европа чемпионатида саккизинчи ўринни олган, Тел-Авивдаги мусобақада эса 5,76 метр натижа кўрсатган[4][5]. Бир қатор муваффақиятли чиқишлари туфайли у Атлантадаги ёзги Олимпия ўйинларида мамлакат шарафини ҳимоя қилиш ҳуқуқини қўлга киритган. Таяниб сакраш дастурида дастлабки саралаш босқичида 5,40 метр натижа кўрсатиб, саралашдан ўта олмаган.
1997-йилда Парижда бўлиб ўтган ёпиқ иншоотлардаги жаҳон чемпионатида иштирок этган, аммо у ерда ҳеч қандай натижа кўрсата олмаган ва учта уринишда ҳам муваффақияцизликка учради.
1998-йилда Валенсияда бўлиб ўтган ёпиқ иншоотлардаги Европа чемпионатида иштирок этган ва у ерда ҳам яхши натижа кўрсатмаган.
Константин Семёнов 2000-йилги мавсум охирида спортдаги фаолиятини якунлаган[6].
Манбалар
- ↑ 1992 Эуропеан Индоор Чампионшипс, менъс поле ваулт финал – Диэ Леичтатлетик-Статистик-Сеите
- ↑ Беларусиан Чампионшипс – ГБР Атҳлетиcс
- ↑ 1995 Wорлд Чампионшипс Ресулц – Поле Ваулт – Мен – Қуалифиcатион – ИААФ.орг
- ↑ 1996 Эуропеан Индоор Чампионшипс, менъс поле ваулт финал – Диэ Леичтатлетик-Статистик-Сеите
- ↑ Исраэли атҳлетиcс реcордс (Wайбаcк Мачине сайтида 2007-06-26 санасида архивланган)
- ↑ ИААФ ид:14199360 наме:Константин Семёнов