Konstantin Slivitskiy
| Константин Иванович Сливицкий | |
|---|---|
| штаб-капитан | |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
1870-йил Россия империяси |
| Вафоти |
1942-йил ноябр ойида Тошкент, Ўзбекистон ССР, СССР |
Константин Иванович Сливицкий (1870- 1942-йилларда яшаб ўтган) – Кушка қал’аси штаб бошлиғи (1905-йил), капитани. Туркистонда совет ҳокимиятини ағдаришга уринишларни бостиришда муҳим рол ўйнаган. Кушка қалъаси гарнизони аскар депутатлари кенгаши раиси. Совет Иттифоқининг Афғонистондаги биринчи норасмий вакили.
Биографияси
Константин Иванович Сливицкий Александр мактабини[1]
тугатгандан сўнг, Кушкага хизмат қилиш учун юборилган. 1905-йилдан қал’а штаб бошлиғи сифатида фаолиятини бошлаган. Константин Сливицкий ўша пайтда Кушкада Ўрта Осиёдаги энг қудратли ,,Спарк” радиостансиясига асос солганлардан ҳисобланган.
1917-йилда Константин Аскарлар депутатлари кенгашининг раиси этиб сайланган. Қизиллар тарафидан фуқаролар уруши қатнашчиси. 1918-йилда унинг қўмондонлигидаги қал’а гарнизони болшевикларга қарши кучларнинг қамалига дош берган. Константин Иванович раҳбарлигида Афғонистон учун радиоразведка ва контрразведка ташкил этилган.
Константин Сливицкий 1920-йил август ойидан 1921-йил март ойигача оиласи билан совет вакили сифатида Афғонистоннинг Кобулда истиқомат қилган. Кейинчалик эса Тошкентдаги Ижроия комиссарлиги бўлимига ўтказилган.
Константин Иванович Сливицкий 1942-йилнинг ноябрида мияга қон қуйилиши натижасида Тошкентда вафот этган ва шаҳарнинг Боткин қабристонига дафн қилинган.
Оиласи
К. И. Сливицкийнинг ўғли — Константин Сливицкий (1906-1983-йил 23-август) таниқли Тошкент қисқа тўлқинли радио ҳаваскори эди.
Адабиётлар
- Демянов В.К.нинг хотиралари (қўлёзма). «Ўзбекистонда Октабр инқилоби ғалабаси», «Ўзбекистонда Совет ҳокимиятининг ўрнатилиши», 1963-йил.
Манбалар
- ↑ В некоторых источниках указывается, что он окончил Александровский кадетский корпус в Санкт-Петербурге.