Константин Исаакович Уржунсев (1908-йил 24-декабр, Тошкент – 1977-йил 4-март, Киев) – Совет ҳарбий учувчиси, Совет Иттифоқи Қаҳрамони, Улуғ Ватан уруши йилларида, 171-чи гвардия бомбардимончи авиация полкининг эскадрон командири. 18-ҳаво армиясининг гвардия маёри. Ту-4 бомбардимончи самолёти экипажи қўмондони, биринчи бўлиб ядровий қуролни портлатиш билан шуғулланган.

Константин Уржунсев
Таваллуди 24-декабр 1908-йил
Тошкент
Вафоти 4-март 1977-йил
Киев
Фуқаролиги SSSR bayrogʻi СССР
Қўшин турлари авиация
Хизматдаги йиллари 1930–1955
Urjunsev Konstantin Isaakovich
Уржунцев Константин Исаакович

Биографияси

Константин Уржунсев 1908-йил 24-декабрда Тошкент шаҳрида деҳқон оиласида таваллуд топган. 1931-йилдан КПСС аъзоси. У ўрта мактабнинг етти синфини тамомлаган. Константин 1930-йилда Қизил Армия сафига чақирилган. Кичик авиация мутахассислари мактабини, 1936-йилда Одесса ҳарбий учувчилар мактабини тамомлаган. Совет-фин уруши қатнашчиси.

Константин Исаакович 1941-йил августдан Улуғ Ватан уруши жангларида қатнашган. 1945-йил май ойига келиб фашист қўшинларини бомбардимон қилиш учун 208 марта парвоз қилган ва душманга катта зарар етказган.

1948-йил 23-февралда СССР Олий Кенгаши Президиумининг фармони билан қўмондонлик топшириқларини намунали бажаргани, гвардиянинг жасорати ва қаҳрамонлиги учун маёр Константин Исаакович Уржунцев Ленин ордени, „Золотая Звезда“ медали ва Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони билан тақдирланган[1].

Уржунсев 1948-йилда Олий Офицерлик учиш тактикаси мактабини тамомлаган. Шундан сўнг Қримдаги 71-махсус полигонга хизматга ўтказилган[2].

Подполковник Уржунсев 1955-йил 24-июлдан бери захирада. У „Стройдормаш“ заводида сифат назоратчиси бўлиб ишлаган. Киевда яшаган ва 1977-йил 4-мартда вафот этган. Киевдаги Лукяновскоэ ҳарбий қабристонига дафн қилинган.

Мукофотлар

Константин Уржунсев 1940-йил „Жасурлик учун“, 1944-йил „Жанговор хизматлари учун“, „Ленинград мудофааси учун“ ва 1943-йил „Сталинград мудофааси учун“ медаллари билан тақдирланган[3].

Хотираси

Бихов шаҳридаги Қаҳрамонлар майдонига Уржунцевга атаб бюст ўрнатилган[4].

Манбалар

  1. ↑ Куликов С. М. Авиация и ядерные испытания. — М.: ЦНИИатоминформ, 1998. — С. 62—66. — 176 с. — (Документальная литература). — ИСБН 5-85165-449-Х
  2. ↑ Награждён «За успешное испытание ядерной бомбы»
  3. ↑ „Указ Президиума ВС СССР от 04.06.1944 о награждении орденами и медалями за выслугу лет в Красной Армии — Викитека“ (ру). ру.wикисоурcе.орг. Қаралди: 2023-йил 8-ноябр.
  4. ↑ „© ГУК «Централизованная библиотечная сеть Быховского района», 2012—2021“. 2021-йил 5-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 5-июн.