Константин Иванович Ерофеев (1969-йил 7-октябр, Ленинобод, Тожикистон ССР, СССР) – Тожикистонлик нафақадаги футболчи, ярим ҳимоячи позициясида ўйнаган. Тожикистон терма жамоасининг собиқ футболчиси.

Константин Ерофеев
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Константин Иванович Ерофеев
Таваллуд санаси 1969-йил 7-октябр (1969-10-07) (57 ёш)
Таваллуд жойи Хўжанд, Тожикистон ССР
Бўйи 175 cм (5 фт 9 ин)
Амплуаси Ярим ҳимоячи
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
19??—1993 Хўжанд
1994 Локомотив (Когон)
1995 Зарафшон
1995 Булат
1996—1997 Зарафшон
1998 Хўжанд
1999—2006 Волочанин-Ротмир 220 (23)
2010 Реал Твер
2011—2013 Волочанин-Ротмир
2013 Волочанин-Ротмир-2 (5)
Миллий терма жамоа
1994 Тожикистон 4 (1)
Бошқарган клублари
2007—2010 Волочанин-Ротмир-2
2011—2012 Волочанин-Ротмир (ёрдамчи)
2013 Волочанин-Ротмир-2 (ёрдамчи)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Клуб фаолияти

Константин фаолиятини „Хўжанд“ жамоаси таркибида бошлаб 1994-йилгача Тожикистон клуби сафида тўп сурган. 1994-йилда Когоннинг „Локомотив“ жамоасида ўйнаган ва Тожикистон терма жамоасига чақирилган. 1995-йил мавсум аввалида дастлаб „Зарафшон“ жамоаси таркибида бошлади ва иккинчи давра аввалида Қозоғистоннинг „Булат“ клубларида тўп сурган. 1998-йилда у яна „Хўжанд“ сафида ўйнади ва 1999-йилда „Волочанин-Ратмир“ га кўчиб ўтди ва у ерда етти мавсум ўтказди ва икки юздан ортиқ ўйинда қатнашиб, йигирма учта гол урди. 2006-йилдан кейин у профессионал фаолиятини якунлади. 2010-йилда Ерофеэв футболга қайтди ва бир мавсумни „Реал-Твер“ ҳаваскорлар клубида ўтказди. 2011-йилда у „Волочанин-Ратмир“ клубига ўйинчи мураббийи лавозимига таклиф қилинди.

Терма жамоадаги фаолияти

Ерофеев Тожикистон терма жамоаси сафида тўртта ўйин ўтказиб, битта гол урган. Унинг дебюти 1994-йил 11-апрелда Қозоғистон терма жамоасига қарши ўйинда бўлиб ўтди. У терма жамоадаги ягона голини 1994-йил 15-апрелда Қирғизистон терма жамоасига қарши ўйинда киритди[1].

Тожикистон терма жамоаси учун ўйинлар

Жами: 4 та ўйин ўтказиб 1 та гол муаллифига айланган. 1 ғалаба, 1 дуранг, 2 мағлубият.

Ютуқлар

  • Тожикистон кубоги соҳиби (1): 1998

Манбалар

  1. ↑ „Все матчи сборной Таджикистана“. 2013-йил 19-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 28-март.

Ҳаволалар