Константинопол - Византия империяси пойтахти бо'лган шаҳар. 324—330 йилларда Константин И томонидан асос солинган ва император шарафига "Константинопол" — "Константин шаҳри" деб ном қўйилган. 330-йилда Константин И Рим империяси пойтахтини шарққа (Константинополга) кўчиради. Давлат муассасалари ва сенатнинг Римдан кўчириб келиниши Константинополнинг ривожланишига олиб келди. Йирик савдо йўлларининг кесишган жойида жойлашган шаҳар, Шарқ ва Ғарб ўртасида иқтисодий, савдо ва маданий алоқаларни боғловчи марказга айланди. 4-салиб юриши даври (1202—1204)да салибчилар томонидан таланди. Константинопол 1204—1261 йилларда Лотин империяси пойтахти бо'лган. 1261-йил византияликлар генуяликлар билан иттифоқ, тузиб, шаҳарни қайтариб оладилар. 1453-йил 29-майда уни Усмонли Турклар султони Султон Меҳмет Фотиҳ эгаллаб, номини Истамбул деб ўзгартирди, кейинчалик Истанбул номи билан 1923-йилгача Туркия давлати пойтахти бўлган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил