Konstantinopol fathi
Константинополнинг фатҳи (қадимги юнонча: Ἅλωσις τῆς Κωνσταντινουπόλεως; туркча: İстанбул'ун Фетҳи) — Византия империясининг пойтахти Усмонлилар империяси томонидан қамал қилиниб, сўнгра босиб олинишидир. Шаҳарни қамал қилиш 1453-йил 6-апрелда бошланган ва 53 кун давом этган. 1453-йил 29-майда шаҳар бутунлай таслим бўлган ва бир вақтлар дунёнинг энг кучли давлатларидан бўлган Византия империяси қулаган.
| Константинополнинг фатҳи | |||||||
|---|---|---|---|---|---|---|---|
| Усмонли-Византия уруши. | |||||||
| |||||||
| Рақиблар | |||||||
| |||||||
| Қўмондонлар | |||||||
| Кучлар | |||||||
Қуруқлик кучлари:
Денгиз кучлари: |
Қуруқлик кучлари:
Денгиз кучлари:
| ||||||
| Йўқотишлар | |||||||
| Номаълум, аммо оғир[15] | • 4,000 аскар ва оддий халқ ўлдирилган[16][17] • 30,000 киши қул қилинган[18] | ||||||
Константинопол ҳимоячиларидан анча кўп бўлган турк аскарларига 21 ёшли Султон Меҳмед ИИ Фотиҳ қўмондонлик қилган. Константинопол армиясига эса Византия императори Cонстантине ХИ Палаиологос бошчилик қилган. Шаҳар забт этилгандан сўнг, Меҳмед ИИ Фотиҳ Усмонлилар империяси пойтахтини Эдирнедан Константинополга кўчиради ва шаҳарни Истанбул деб номлайди.
Константинополнинг қулаши Рим империясининг давомчиси бўлган 1,500 йиллик кўҳна давлат Византия империясининг қулаши эди. Европа ва Осиёни боғлаб турадиган Константинополнинг қўлга олиниши Усмонлиларга Европага янада самарали бостириб киришга имкон берди ва охир оқибат Болқон ярим оролининг катта қисмини Усмонлилар забт этдилар.
Шаҳарнинг қулаши ўрта асрлар охирининг энг катта ва муҳим воқеаси бўлган ва ўрта асрлар тарихини тугатиб, янги тарихни бошлаб берган воқеа сифатида қаралади. Шаҳарнинг қулаши ҳарбий тарихда ҳам бурилиш нуқтаси бўлган. Қадим замонлардан бери шаҳарлар ва қасрлар босқинчиларга қарши туриш учун устунлар ва деворларга таяниб келган. Шу билан бирга, Константинополнинг муҳим истеҳкомлари, катта тўп ва бомбардимонлар кўринишида, ўқ отиш воситаси ёрдамида енгилди. Янги қуроллардан кенг фойдаланилди.
Византия империяси
330-йилда Константинопол Рим императори Константин И ҳукмронлиги даврида императорлик пойтахти бўлган. Кейинги ўн бир асрда, шаҳар кўп марта қамал қилинган, аммо босиб олиша олмаган. Аммо 1204-йилдаги тўртинчи салиб юришлари пайтида Константинопол қамал қилинди ва босиб олинди. Салибчилар Константинополда ва атрофида Лотин давлатини барпо қилдилар, Византия империясининг қолган қисми, хусусан Никея, Эпирус ва Требизондга бўлиб кетди. Бу давлатлар Лотин давлатига қарши курашдилар, шу билан бирга Византия тахтига ҳам.
Никияликлар охир оқибат 1261-йилда Константинополни Лотинлардан тортиб олиб, Палеологлар сулоласи ҳукмрдорлиги остида Византия империясини тикладилар. Кейинчалик, Лотинлар, Серблар, Болгарлар ва Усмонли туркларнинг кетма-кет ҳужумларига учраган византияликлар учун тинчлик йўқ эди.
1346-йил ва 1349-йиллар орасида қора ўлим Константинопол аҳолисининг деярли ярмини ўлдирди. Империя иқтисодий ва ҳудудий таназзулга учраши натижасида шаҳар яна вайрон бўлди ва 1453-йилга келиб, у бешинчи аср Теодосия давридаги деворлари билан ўралган кенг далалар билан ажратилган қишлоқлардан иборат эди.
1450-йилга келиб империя деярли йўқ бўлиб кетди. Константинополдан ташқарида деярли империянинг ҳудуди қолмаган эди. Империя Қора денгиз соҳилидаги ҳудудларидан ҳам ажралган эди. Требизонд империяси, Тўртинчи Салиб юришидан кейин вужудга келган мустақил ворис давлати Қора денгиз соҳилида мавжуд эди.
Қамалга тайёргарликлар
1451-йилда Меҳмед ИИ Фотиҳ отасининг ўрнига тахтга келганида, у ўн тўққиз ёшда эди. Кўплаб Европаликлар ёш Усмонли ҳукмдори Болқон ва Эгейдаги насроний ҳокимиятига жиддий эътироз билдирмайди деб тахмин қилишди. Ушбу мулоҳазага Меҳмеднинг янги девонида Европа элчиларига дўстона сўзлари сабаб бўлди. Аммо Меҳмеднинг юмшоқ сўзлари унинг ҳаракатларига мос келмади. 1452-йил бошига келиб, Константинополдан бир неча километр шимолда Босфорнинг Европа томонида иккинчи қал’а (Румели ҳисари) қурилиши бошланди. Янги қал’а Меҳмед ИИ Фотиҳнинг катта бобоси Боязид И Йилдирим қурдирган Анадолу Ҳисарининг тўғрайидан барпо этилди. Бу қал’алар Босфор бўғозидаги денгиз ҳаракатини тўлиқ назорат қилишни таъминлаб, шимолга Қора денгиз соҳилидаги Генев колониялари ҳужумидан ҳимоя қилди. Аслида, янги қал’а стратегик мавқеини таъкидлаш учун Боğазкесен деб номланган, бу „бўғозни тўсувчи“ ёки „томоқ кесувчи“ деган маънони англатади. 1452-йил октабрда Султон Меҳмед ИИ Фотиҳ Турахан Бегга Пелопоннесда Томас ва Деметриосни Константинополни қамал қилиш пайтида биродари Cонстантине ХИ Палаиологосга ёрдам бермаслиги учун катта гарнизон қўшинини жойлаштиришни буюрди. Юнон тарихчиси Майкл Критобулус Султон Меҳмед ИИ Фотиҳнинг қамал олдидан аскарларига қилган нутқидан иқтибос келтиради:
Менинг дўстларим ва менинг империямнинг одамлари! Сизларнинг ҳаммангиз ота-бобларимиз бу сарҳадларни жуда катта кураш ва хавф хатар билан эгаллашганини жуда яхши биласиз ва аждодларимиз оталаридан ўғилларига ва менга мерос қилиб қолдиришди. Сизлардан энг кексаларингиз, улар томонидан амалга оширилган ко'плаб жангларда шерик бо'лгансизлар, ҳеч бо'лмаганда кичигингиз бу ишлар ҳақида оталарингиздан эшитган. Булар жуда ҳам қадимий воқеалар эмас ва вақт ўтиши билан унутилиши керак эмас. Буларни кўрганлар бошқа тинглаганлардан кўра яхши гувоҳлик беришади.
Европанинг мадади
Византия императори Cонстантине ХИ Султон Меҳмед ИИ Фотиҳнинг асл мақсадини дарров англади ва ёрдам учун Ғарбий Европага мурожаат қилди; аммо энди шарқий ва ғарбий черковлар ўртасидаги юз йиллик уруш ва адоватнинг баҳоси тўланиши керак эди. 1054-йилдаги ўзаро зулмдан бери Рим папаси шарқий черков устидан ҳокимият ўрнатишга интилган.
Кучлар
Усмонли империяси жойлашуви ва стратегияси
Византия империяси жойлашуви ва стратегияси
Қамал
Якуний ҳужум
Талончилик
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 „İстанбул Üзерине Ҳарекет“ баşлıклı метин, Тüрк Тариҳ Куруму.
- ↑ Ҳалил İналcıк, Османлı İмпараторлуğу Класик Çаğ (1300-1600), Баскı Йıлı: 2008, Япı Креди Яйıнларı.
- ↑ Паул К. Давис: Бесиэгед: 100 Греат Сеигес фром Жеричо то Саражево, Охфорд Университй Пресс, 2003, ИСБН 0-19-521930-9, сайфа 80 (Инглизча)
- ↑ Георге Чилдс Коҳн: Диcтионарй оф Wарс, Инфобасе Публишинг, 2006 , ИСБН 1-4381-2916-5, сайфа 136 (Инглизча)
- ↑ Икрам ул-Мажеэд Сеҳгал: Дефенcе Жоурнал (Сайı 8), 2005, сайфа 49 (Инглизча)
- ↑ Даниэл Гоффман: Тҳе Оттоман Эмпире анд Эарлй Модерн Эуропе, Cамбридге Университй Пресс, 2002, ИСБН 0-521-45908-7, сайфа 52 (Инглизча)
- ↑ Ж. Э. Кауфманн, Ҳанна W. Кауфманн: Тҳе Медиэвал Фортресс: Cастлес, Форц, анд Wаллед Cитиэс оф тҳе Миддле Агес, Да Cапо Пресс, 2004, ИСБН 0-306-81358-0, сайфа 101 (Инглизча)
- ↑ Жамес Патриcк: Ренаиссанcе Анд Реформатион, Маршалл Cавендиш, 2007, ИСБН 0-7614-7650-4, сайфа 618 (Инглизча)
- ↑ Греэcе.орг wеб ситеси, „Тҳе Фалл оф Cонстантинопле, 1453“ баşлıклı wеб сайфасı.(Инглизча) (08.03.2015 тариҳинде гöрüнтüленди)
- ↑ Öздек, с. 410
- ↑ Мичаэл Леэ Ланнинг: Тҳе Баттле 100: Тҳе Сториэс Беҳинд Ҳисторй’с Мост Инфлуэнтиал Баттлес, Соурcебоокс, Инc., 2005, ИСБН 1-4022-2475-3, сайфа 139-140 (Инглизча)
- ↑ Саул С. Фриэдман: А ҳисторй оф тҳе Миддле Эаст, МcФарланд, 2006, ИСБН 0-7864-5134-3, сайфа 179 (Инглизча)
- ↑ Давид Ниcолле, Cонстантинопле 1453: Тҳе энд оф Бйзантиум, Оспрей Публишинг, ИСБН 1-84176-091-9, сайфа 44
- ↑ Месут Уяр,Эдwард Ж. Эриcксон, А милитарй ҳисторй оф тҳе Оттоманс: фром Осман то Ататüрк, ИСБН 978-0-275-98876-0, сайфа 37
- ↑ Доналд Ниcол. „Cонстантине ХИ анд Меҳмед ИИ: тҳе фалл оф Cонстантинопле 1448-53“
- ↑ Ниcолле, Давид (2007). Тҳе Фалл оф Cонстантинопле: Тҳе Оттоман Cонқуэст оф Бйзантиум. Неw Ёрк: Оспрей Публишинг. пп. 237, 238.
- ↑ Рутҳ Тензел Фиэлдман, Тҳе Фалл оф Cонстантинопле, Тwентй-Фирст Cентурй Боокс, 2008, п. 99
- ↑ Парт ИИ: Фалл оф Cонстантинопле, 2015-06-03да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2015-06-03