Константлик (лотинча cонстанс — доимийлик, ўзгармаслик) (психологияда) — муайян объектларни идрок қилиш шароитлари (масофа, ёруғлик ва бошқалар) ўзгарганда улар хусусияти (ҳажми, ранги, шакли ва бошқалар) нинг идрокда барқарор сақланиши. Масалан, киши бирор нарсадан узоқлашса, унинг кўз тўр пардасидаги акси кичраяди, лекин шу нарсанинг идрок этилган тимсоли ўзгармайди.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил