Konstitutsiyaviy sud
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Конституциявий суд — бир қанча давлатларда ягона ёки асосий иши конституциявий назоратии амалга ошириш бўлган алоҳида орган. Биринчи марта 1920-йил Австрияда таъсис килинган. Шундан эътиборан бу тартибот Ғарбий ва Шарқий Европада кенг ёйилди, шунингдек, Осиё, Африка ва Американинг айрим мамлакатларида қабул қилинган. Конституциявий суд одатдаги олий судлардан фарқ қилиб, умумий юрисдиксия судлари тизимига кирмайди. Баъзи мамлакатларда (мас, Россия Федерацияси) Конституциявий суд алоҳида тоифадаги суд ҳисобланади ва шунга кўра суд тизимига киради, бошқа мамлакатларда (ГФР, Италия, Руминия, Болгария, Монголия) — суд ҳокимиятига алоқаси йўқ алоҳида назорат органи ҳисобланади. Конституциявий суд аъзолари парламент томонидан сайланади (ГФР, Хорватия) ёки давлат бошлиғи томонидан тайинланади (Кипр); баъзида Конституциявий суд аъзоларини парламент ва ҳокимият ҳамда адлиянинг бошқа органлари тайинлайди (мас, Италия Конституциявий судни тенг миқдорда президент, парламент ва магистратура тайинлайди). Конституциявий суд конституциявий назоратни амалга ошириш билан бир қаторда турли мамлакатларда конституцияга шарҳ бериш ҳуқуқига эга, сиёсий партияларнинг фаолияти конституцияга мувофиқ келиш-келмаслиги масаласини ҳал қилади, ваколатлар билан боғлиқ низоларни кўриб чиқади ва ҳоказо. Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суд суд тизимига кириб, қонунлар ва бошқа ҳужжатларнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мослигини аниқлайди, Конституция ҳимоячиси ҳисобланади. Унинг фаолияти махсус Конституциявий суд тўғрисидаги қонун билан тартибга солинади[1].
Яна қаранг
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |