Kontakt dermatit
Контакт дерматит – бу кимёвий ёки физик воситалар таъсирида юзага келадиган терининг ўткир ёки сурункали яллиғланиши[1]. Контакт дерматитнинг белгилари қичишиш, тери қуруқлиги, қизил тошмалар, пуфакчалар ёки шишни ўз ичига олади. Бу тошмалар юқумли ёки ҳаёт учун хавфли эмас, лекин ноқулайликлар келтириб чиқариши мумкин.
| Контакт дерматит | |
|---|---|
![]() | |
| Контакт дерматитдаги тошмалар | |
| Мутахассислик | Дерматология |
| Турлари | оддий ва аллергик |
| Сабаблари | Турли та'сирловчи моддалар, аллергенлар |
| Ташхис усуллари | ямоқ тести |
| Дифференсиал ташхис | атопик дерматит, нейродермит, эшакеми |
| Даволаш | қо'зг'атувчи билан контактни ё'қотиш, маҳаллий кортикостероид малҳамлар, антигистаминлар |
Эпидемиологияси
Контакт дерматит барча касбий тери касалликларининг 95% ни ташкил қилади[2]. Контакт дерматитнинг тарқалиши бўйича бир нечта аниқ статистик маълумотлар мавжуд[3].
Сабаблари
Контакт дерматитнинг уч тури мавжуд: ирритант контакт дерматит; аллергик контакт дерматит; ва фотоконтакт дерматит. Фотоконтакт дерматит икки тоифага бўлинади: фототоксик ва фотоаллергик.
Ирритант контакт дерматит
Таъсирловчининг эпидермал кератиноцитларга бевосита ситотоксик таъсири ирритант контакт дерматитни келтириб чиқаради[1]. Бу тери бутунлигини бузади ва туғма иммунитет тизимини фаоллаштиради.

Ирритант контакт дерматитда таъсирловчилар кимёвий ва физик шаклларга бўлиниши мумкин. Умумий кимёвий таъсирловчи моддаларга қуйидагилар киради: эритувчилар (алкогол, ксилен, турпентин, эстерлар, асетон, кетонлар ва бошқалар); металлга ишлов бериш суюқликлари (тоза ёғлар, сирт фаол моддалар билан сувга асосланган металлга ишлов бериш суюқликлари); латекс; керосин; этилен оксиди; баъзи озиқ-овқат ва ичимликлар[4], озиқ-овқат ароматлари ва зираворлар[5], парфюмерия[4], топикал дорилар ва косметикадаги сирт фаол моддалар (натрий лаурил сулфат); ишқорлар (дренаж тозалаш воситалари, совун)[6].
Аллергик контакт дерматит

Аллергик контакт дерматит одамларда учрайдиган иммунотоксикликнинг энг кенг тарқалган шакли сифатида қабул қилинади[7]. Аллергенларга никел, олтин, Перу балзами (Мйрохйлон переираэ), хром ва заҳарли печак, заҳарли эман, заҳарли сумак каби токсикодендрон оиласи ўсимликларининг ёғли қопламаси киради.
Фотоконтакт дерматит
Фотоконтакт дерматит иккита тоифага бўлинади, фототоксик ва фотоаллергик[8]. Фотоконтакт дерматит экзематоз ҳолат бўлиб, теридаги зарарсиз ёки кам зарарли моддалар ҳамда ултрабинафша нурлар (320-400нм УВА) ўртасидаги ўзаро таъсир натижасида пайдо бўлади (ЭСCД 2006)[9].
Белгилари
Контакт дерматитда терининг фақат юзаки қисмлари зарарланади. Таъсирланган тўқималарнинг яллиғланиши эпидермисда (терининг энг устки қатлами) ва дермиснинг ташқи қаватида (эпидермис остидаги қатлам) кузатилади[10].
Контакт дерматит натижасида катта ва қичишадиган тошмалар пайдо бўлади. Уларнинг даволаниши бир неча кундан бир неча ҳафтагача давом этиши мумкин. Бу уни контактли эшакемидан ажратиб туради (контактли эшакемида тошма бир неча дақиқадан бир неча соатгача бўлган муддатда йўқолади).
Ирритант дерматит одатда таъсирловчи модданинг терига тегган жойи билан чегараланади, аллергик дерматит эса терида кенгроқ тарқалиши мумкин. Ирритант дерматит одатда қўлларда, терининг очиқ жойларида учрайди. Иккала турдаги дерматитларнинг белгилари қуйидагилардан иборат:
- Қизил тошма: Бу одатий реаксия. Тошмалар ирритант контакт дерматитда дарҳол пайдо бўлади; аллергик контакт дерматитда тошма баъзан аллерген таъсиридан кейин 24-72 соатгача бўлган муддатда пайдо бўлади.
- Пуфакчалар ёки пуфаклар: пуфакчалар, шишлар ва қаварчиқ (бўртма) кўпинча аллерген ёки таъсирловчи модда терига бевосита таъсир кўрсатганда ҳосил бўлади.
- Тери қичишиши: ирритант контакт дерматит қичишишдан кўра кўпроқ оғриқли бўлади, аллергик контакт дерматит кўпинча қичишади.
- Терининг ташқи кўриниши: ирритант контакт дерматитда тери қуруқ ва ёриқли, аллергик контакт дерматитда эса пуфакчалар ва пуфаклар кузатилади[11].
- Лихенификацияланган шикастланишлар[1]
Контакт дерматитнинг ҳар қандай шакли тананинг ҳар қандай қисмига таъсир қилиши мумкин, ирритант контакт дерматит кўпинча таъсирловчи билан бевосита алоқада бўладиган соҳа, жумладан, қўлларни шикастлайди.
Диагностикаси

Контакт дерматит реаксиялари юзага келиш учун таъсирловчи ёки аллерген сабаб бўлади шу сабабли бемор учун қўзғатувчи агентни аниқлаш ва ундан қочиш керак. Бунга одатда турли аллергияни текшириш усулларидан бири бўлган ямоқ тестларини ўтказиш орқали эришиш мумкин[12]. Ямоқ тестлари аллергенларнинг терига таъсири ва бу соҳада контакт дерматит ривожланишини текшириш учун таъсир соҳасидаги ИВ турдаги юқори сезувчанлик реаксияси консепсиясига асосланган[13].
Олдини олиш
Саноат шароитида иш берувчи ўз ишчисига зарарли таъсирловчи моддалар таъсирини камайтириш учун керакли хавфсизлик ускуналарини таъминлашга мажбурдир. Бу иш муҳитига қараб ҳимоя кийими, қўлқоп ёки ҳимоя креми шаклида бўлиши мумкин. Таъсирловчи моддаларнинг тўлиқ таъсирини йўқ қилиш мумкин эмас, лекин кўп томонлама ёндашув ёрдамида олдини олиш мумкин. Кўп томонлама ёндашув саккизта асосий элементни ўз ичига олади. Улар:
- Таъсирловчи ва аллергенларни аниқлаш
- Терини зарарламаслик учун тегишли назорат чоралари ёки ўрин босувчи кимёвий воситалардан фойдаланиш
- Шахсий ҳимоя.
- Шахсий ва атроф-муҳит гигиенасига риоя қилиш
- Иш жойида зарарли таъсирловчи моддалардан фойдаланишни тартибга солиш керак
- Таълим орқали потенсиал аллергия ва таъсирловчилар ҳақида билимларни оширишга қаратилган саъй-ҳаракатлар
- Хавфсиз меҳнат шароитлари ва амалиётларини тарғиб қилиш
- Ишга жойлашишдан олдин ва кейин мунтазам равишда тиббий кўрикдан ўтиш[14]
Даволаш
Ўз-ўзини парвариш қилиш
- Агар қабариқ пайдо бўлса, кунига 3 марта 30 дақиқа давомида қўлланадиган совуқ нам компресслар бемор аҳволини яхшилаши мумкин[15].
- Каламин лосони қичишишни камайтириши мумкин[15].
- Дифенгидрамин (Бенадрйл, Бен-Аллергин) каби оғиз антигистаминлари қичишишни бартараф этиши мумкин[15].
Тиббий ёрдам
Агар тошма яхшиланмаса ёки ўз-ўзини парвариш қилишдан 2-3 кун ўтгач тарқалишда давом эца ёки қичишиш ва оғриқ кучли бўлса, бемор дерматолог ёки аллерголог билан боғланиши керак. Тиббий даволаниш одатда лосёнлар, кремлар ёки оғиз орқали юбориладиган дори-дармонларни ўз ичига олади.
- Кортикостероидлар. Шикасланган соҳада яллиғланиш билан курашиш учун гидрокортизон каби кортикостероид дори буюрилиши мумкин. Уни терига крем ёки малҳам сифатида қўллаш мумкин. Агар реаксия терининг нисбатан катта қисмини қамраб олса ёки оғир бўлса, таблетка ёки инексия шаклида кортикостероид буюрилади.
Оғир ҳолларда, дерматолог томонидан ҳалобетазол каби кучлироқ дори воситаси буюрилиши мумкин.
- Антигистаминлар. Рецепциз бериладиган антигистаминлар етарли фойда бермаса, кучли препаратларга ўтилади.
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 Баинс, Сониа Н.; Наш, Пемброке; Фонаcиэр, Луз (2019-02-01). "Ирритант Cонтаcт Дерматитис" (эн). Cлиниcал Ревиэwс ин Аллергй & Иммунологй 56 (1): 99–109. дои:10.1007/с12016-018-8713-0. ИССН 1559-0267. ПМИД 30293200. ҳттпс://дои.орг/10.1007/с12016-018-8713-0.
- ↑ "Ирритант Cонтаcт Дерматитис". Cлиниcал Ревиэwс ин Аллергй & Иммунологй 56 (1): 99–109. Фебруарй 2019. дои:10.1007/с12016-018-8713-0. ПМИД 30293200.
- ↑ Диэпген, Тл; Wеисшаар, Э (Септембер 2007). "Cонтаcт дерматитис: эпидемиологй анд фреқуэнт сенситизерс то cосметиcс" (эн). Жоурнал оф тҳе Эуропеан Аcадемй оф Дерматологй анд Венереологй 21 (с2): 9–13. дои:10.1111/ж.1468-3083.2007.02381.х. ИССН 0926-9959. ПМИД 17716286. ҳттпс://онлинелибрарй.wилей.cом/дои/10.1111/ж.1468-3083.2007.02381.х.
- ↑ 4,0 4,1 „Балсам оф Перу cонтаcт аллергй.“. ДермНет НЗ (2013-йил 28-декабр). Қаралди: 2014-йил 17-апрел.
- ↑ „Cонтаcт Дерматитис анд Релатед Cондитионс“. Cлевеландcлиниcмедед.cом. 2012-йил 25-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 17-апрел.
- ↑ Ирритант Cонтаcт Дерматитис. ДермНетНЗ.орг
- ↑ "Аллергиc cонтаcт дерматитис". Интернатионал Иммунопҳармаcологй 2 (2–3): 201–211. Фебруарй 2002. дои:10.1016/С1567-5769(01)00173-4. ПМИД 11811925.
- ↑ "Гуиделинес фор cаре оф cонтаcт дерматитис". Тҳе Бритиш Жоурнал оф Дерматологй 145 (6): 877–885. Деcембер 2001. дои:10.1046/ж.1365-2133.2001.04499.х. ПМИД 11899139. ҳттпс://арчиве.орг/детаилс/сим_бритиш-жоурнал-оф-дерматологй_2001-12_145_6/паге/877.
- ↑ „Пҳотоcонтаcт Дерматитис“. www.скинчаннел.cом. 2011-йил 21-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 31-март.
- ↑ Эуропеан Соcиэтй оф Cонтаcт Дерматитис. „Wҳат ис cонтаcт дерматитис“. 2018-йил 29-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 23-май.
- ↑ РАЖАГОПАЛАН, Р (Септембер 1998). "Ан эcономиc эвалуатион оф патч тестинг ин тҳе диагносис анд манагемент оф аллергиc cонтаcт дерматитис*1". Америcан Жоурнал оф Cонтаcт Дерматитис 9 (3): 149–154. дои:10.1016/с1046-199х(98)90017-3. ИССН 1046-199Х. ПМИД 9744907. ҳттп://дх.дои.орг/10.1016/с1046-199х(98)90017-3.
- ↑ "Cонтаcт дерматитис ин патиэнт wитҳ чрониc веноус инсуффиcиэнcй". Тракиа Жоурнал оф Сcиэнcес 12 (3): 245–249. 2014. дои:10.15547/тжс.2014.03.005.
- ↑ Счwартз, Лоуис; Пеcк, Самуэл М. (1944). "Тҳе Патч Тест ин Cонтаcт Дерматитис" (эн). Публиc Ҳеалтҳ Репорц 59 (17): 546. дои:10.2307/4584864. ҳттпс://www.жстор.орг/стабле/4584864.
- ↑ Матҳиас, C.Г. Тобй (Оcтобер 1990). "Превентион оф оccупатионал cонтаcт дерматитис". Жоурнал оф тҳе Америcан Аcадемй оф Дерматологй 23 (4): 742–748. дои:10.1016/0190-9622(90)70284-о. ИССН 0190-9622. ПМИД 2146291. ҳттп://дх.дои.орг/10.1016/0190-9622(90)70284-о.
- ↑ 15,0 15,1 15,2 „Cонтаcт дерматитис Лифестйле анд ҳоме ремедиэс – Дисеасес анд Cондитионс“. Маё Cлиниc (2011-йил 30-июл). Қаралди: 2014-йил 18-апрел.
