Континуум (лотинча: „cонтинуум“ — узлуксиз), математикада — узлуксиз тўплам; бир нечта хилда қўлланади. Тўпламлар назариясида, масалан, тўғри чизиқдаги кесма барча нуқталарининг Л тўплами. К. қувват — C=2Но кардинал сон; натурал сонларнинг барча қисм тўпламларининг қувватини билдиради. К. гипотеза (Г. Кантор гипотезаси) К. қувватли тўпламнинг барча чексиз қисм тўпламлари қуввати ёки натурал сонлар тўплами қуввати билан ёки К. қувватли тўплам билан бир хил. Топологияда — бўш бўлмаган боғламли бикомпакт фазо. Метрика киритилган К.лар муҳим аҳамиятга эга. [1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил