Kontrataka
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Контратака (франс. cонтреаттақуэ), қарши ҳужум — жанг олиб бораётган ёки мудофаада турган қўшин қисмлари томонидан уларнинг сафларини бузиб анча ичкарига суқилиб киришга муваффақ бўлган душман кучларига қарши, уларни тор-мор этиш, илгари қўлдан бой берилган тактик вазиятни қайта тиклаш мақсадида амалга ошириладиган шиддатли қарши ҳужум. Контратака мудофаада турган қўшинлар фаоллигини белгиловчи жиҳат бўлиб, аксар ҳолларда иккинчи қатордаги ҳамда захирада турган ҳарбий кучлар иштирокида ўтказилади. Қайта ҳужумга ўтган қисмлар қўшинда мавжуд жанговар ўт очиш қуроллари томонидан қўллаб-қувватланиб туради. Ўз захира қисмларини берилган зарбани янада мустаҳкамлаш учун ташлашга улгурмаган ғаним кучларига нисбатан кучли ҳамла қилиш кўп ҳолларда К.нинг муваффақиятини таъминлайди. [1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |