Kontuziya
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Контузия (лот. cонтусио — лат ейиш) — зарба натижасида шикастланиш; бутун аъзои бадан (ёки тананинг кўп қисми) лат еганда организмнинг умумий шикастланиши. К. кўпроқ ҳавода ёки сувда кучли портлаш рўй берганда юзага келадиган қаттиқ тўлқин таъсирида пайдо бўлади: Қаттиқ нарса билан урганда, заранг ерга йиқилганда, қаттиқ калтаклаш натижасида (кўз К.си), атмосфера босими ва вибрациянинг кескин ўзгаришларида ҳам К. ҳолати кузатилади. Маҳаллий ва умумий, шунингдек, енгил ва оғир К. фарқ қилинади. Унинг асосий белгиси марказий ва периферик нерв системасининг зарарланиши, эшушнинг йўқолишидир. К. енгил кечганда одам карахт бўлиб, қисқа муддатга (бир неча мин.га), оғир К.да бутунлай ва узоқ вақт (соатлаб ва ҳатто суткалаб) ҳушини йўқотади, ҳатто кома вужудга келади, аксари юрак ва нафас фаолияти бўзилади,ички аъзоларга путур етади, амнезия рўй беради. К. га йўлиққан бемор ўзига келгач, кучли бош оғриги ва бош ай-ланишидан безовталанади, ҳеч нарса эшитмайди, гапира олмайди (қаранг Гунглик). К. ҳолати 1—4 кундан 1—2 ҳафтагача давом этиб, кейин барча аломатлар ўтиб кетади ёки унинг айримлари (толиқиш, уйқусизлик, қизиққонлик, иштаҳа йўқолиши каби астеник синдром белгилари) сурункали тус олади. Бош мия К.сида мия чайқалишида учрайдиган белгилар билан бир қаторда фалажланиш, сезувчанликнинг бузилиши, ҳаракат мувозанатининг ўзгариши ва ҳоказо кузатилади. Бемор дарҳол касалхонага ётқизилади ва тинч шароит яратилади, унинг аҳволи ва жароҳатланиш жараёнига қараб зарур дори-дармонлар буюрилади; зарурият бўлса, операция қилинади. [1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |