Конул Оруж қизи Нуруллаева (1985-йил 1-декабрда Бокуда туғилган) – озарбайжонлик аёл сиёсатчи. Озарбайжон Республикаси Миллий Ассамблеясининг 6-чақириқ парламент аъзоси[1] Озарбайжон Миллий олимпия қўмитаси Халқаро алоқалар бўлими бошлиғи (2009—2016),[2] 2018-йилдан бери ИССФ Спортда гендер тенглиги қўмитаси аъзоси,[3] Ислом бирдамлиги спорт ассоциацияси Ижроия қўмитаси аъзоси,[4] 2010-йилги Ванкувер[5] ва 2014-йилги Сочи Қишки Олимпиада ўйинларида Озарбайжон делегацияси раҳбари,[6] „Боку 2020“ ташкилий қўмитаси ижрочи директори,[7] „Боку 2017“ Ислом бирдамлик ўйинлари ташкилий қўмитаси котиби,[8] 2022-йилдан бери Жаҳон алпагут федерациясининг биринчи вице-президенти, Европа Кенгаши Парламент Ассамблеяси (ЕКПА) даги Озарбайжон делегацияси аъзоси,[9] Озарбайжон—Хорватия ишчи гуруҳи раҳбари. Парламентлараро алоқалар, МДҲга аъзо давлатлар Ёшлар Парламентлараро Ассамблеяси раҳбари[10].

Конул Нуруллаева
Кöнüл Нуруллаева
Озарбайжон Республикаси Миллий Мажлисининг 6-чақириқ депутати
Мансаб даври
2020
Президент Илҳом Алиев
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 1985-йил 1-декабр (1985-12-01) (40 ёш)
Боку, Озарбайжон ССР, Совет Иттифоқи

Ёшлик йиллари

Конул Нуруллаева 1985-йил 1-декабрда Бокуда туғилган. 1992—2000-йилларда Н. Туси номидаги ўрта мактабда таҳсил олган. 2000—2003-йилларда 6-сонли ўрта мактабда ўқишни давом эттирган ва уни тамомлаган. 2003–2007-йилларда Озарбайжон тиллар университетининг халқаро муносабатлар факултетида таҳсил олган ва халқаро муносабатлар мутахассислиги бўйича тамомлаган. 2009-йилда шу мутахассислик бўйича магистр даражасини имтиёзли диплом билан олган. 2019-йил сентябр ойидан бери Швейсария бизнес институтида МБА дастурида таҳсил олмоқда[11].

Фаолият даври

Миллий Ассамблея (Миллий Мажлис)

2020-йил 9-февралда бўлиб ўтган Озарбайжон Республикаси Миллий Мажлисининг 6-чақириқ парламент аъзолари сайловида Конул Нуруллаева сиёсий жиҳатдан нейтрал номзод сифатида 24-сонли Низомий туман биринчи сайлов округидан парламент аъзоси этиб сайланган[1]. У Миллий Мажлиснинг „Оила, аёллар ва болалар“ ва „Ёшлар ва спорт“ қўмиталари аъзоси[12], шунингдек, Озарбайжон—Хорватия парламентлараро алоқалари бўйича ишчи гуруҳи раҳбари[10].

2020-йил апрел ойидан бошлаб Конул Нуруллаева Европа Кенгаши Парламент Ассамблеясидаги (ЕКПА) Озарбайжон делегацияси аъзоси бўлиб, ЕКПАнинг „Ижтимоий муносабатлар, соғлиқни сақлаш ва барқарор ривожланиш“ ва „Тенглик ва камситишга йўл қўймаслик“ қўмиталарида Озарбайжонни ҳимоя қилади.

Ёшлар ҳаракати

Конул Нуруллаева 2005-йилда ташкил этилган Озарбайжондаги энг йирик ёшлар ташкилотларидан бири бўлган „ИРЕЛИ“ Умумхалқ ёшлар ҳаракати Маслаҳат кенгаши аъзоси эди. 2008-йилда у „ИРЕЛИ“ жамоат бирлашмасини қайта ташкил этиш бўйича ташкилий қўмита раиси ва янги ташкилот бошқаруви аъзоси бўлган[11]. Озарбайжон Ёшлар парламентининг дастлабки аъзоларидан бири сифатида у турли мунозараларда фаол иштирок этган.

Спорт соҳасида ишлаш

Спорт соҳасидаги фаолияти давомида Конул Нуруллаева бир нечта спорт лойиҳаларига раҳбарлик қилган. Улар орасида МДҲ ва Болтиқбўйи давлатлари МОҚ етакчиларининг минтақавий форуми, Европа адолатли спорт ҳаракати конгресси, Ёшлар Олимпия ўйинларининг енгил атлетика бўйича Европа саралаш мусобақаси, „Боку 2014“ Европа енгил атлетика конвенсияси, Европа Олимпия қўмитасининг 43-Бош ассамблеяси ва бошқалар бор[13]. Шу билан бирга, Озарбайжон „Боку 2020“ Ёзги Олимпиада ўйинларини ўтказиш учун ариза топширганида, Конул Нуруллаева Ташкилий қўмитанинг ижрочи директори бўлган[14]. 2009—2016-йилларда у Озарбайжон енгил атлетика федерацияси Ижроия қўмитаси аъзоси ва Федерациянинг Халқаро алоқалар бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган[15]. 2022-йилда у Жаҳон алпагут федерациясининг биринчи вице-президенти этиб сайланган.

У 2009-йилда Финляндиянинг Тампере ва 2011-йилда Туркиянинг Трабзон шаҳарларида бўлиб ўтган Европа ёшлар Олимпия фестивалларида Озарбайжон делегацияси раҳбарининг ўринбосари бўлиб ишлаган. Шу билан бирга, Нуруллаева хоним 2008-йилда Пекин Олимпия ўйинларида Озарбайжон делегацияси раҳбарининг ёрдамчиси ва 2012-йилда Лондон Ёзги Олимпия ўйинларида Озарбайжон делегацияси раҳбарининг ўринбосари бўлган[16]. 2010-йилда у Озарбайжон спорт тарихида 2010-йилда Ванкуверда бўлиб ўтган Қишки Олимпия ўйинларида Озарбайжон делегациясининг бош миссия раҳбари этиб тайинланган биринчи аёл бўлди[17]. 2014-йилда Россиянинг Сочи шаҳрида бўлиб ўтган кейинги Қишки Олимпия ўйинларида Конул Нуруллаева худди шу вазифани бажарди. 2015-йилда у Озарбайжонда биринчи марта ўтказилган Боку 2015 Европа ўйинларида Озарбайжон делегацияси раҳбари бўлди[18].

Халқаро вакиллик

2013-йилда Ислом бирдамлиги спорт федерацияси Ижроия қўмитаси йиғилишида Конул Нуруллаева 1963-йилдан бери Федерацияга сайланган биринчи аёл аъзо бўлган[19]. 2017-йилда бўлиб ўтган 4-Ислом бирдамлиги ўйинлари давомида у Озарбайжонда Ислом бирдамлиги ўйинларини ташкил этиш учун Операцион қўмитада Ташкилий қўмита котиби, шунингдек, Ислом бирдамлги спорт федерацияси ва Миллий Олимпия қўмиталари билан алоқалар бўлими бошлиғи этиб тайинланган. 2017-йил 19-ноябрда Ислом бирдамлиги спорт федерацияси 26-Ижроия қўмитаси йиғилишида Конул Нуруллаева иккинчи марта Ижроия қўмитаси аъзоси этиб сайланган. 2018-йилда у ўша йиғилишда ИССФ таркибида ташкил этилган „Спортда аёллар ва гендер тенглиги“ қўмитаси раҳбари этиб тайинланган. Шунингдек, у 2021-йилда Туркияда бўлиб ўтадиган „5-Ислом бирдамлиги ўйинлари“ муносабати билан ИССФ томонидан ташкил этилган Мувофиқлаштириш кенгаши аъзоси ҳисобланади[20].

2020-йилдан бери Конул Нуруллаева „Аёллар сиёсий етакчилари глобал тармоғи“нинг мамлакат элчиси ва Озарбайжондан „Бағрикенглик ва тинчлик бўйича глобал кенгаш“ ташкилотининг биринчи вакили ҳисобланади[21].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 „Нуруллаева Кöнüл Оруc қıзı“ (аз). меcлис.гов.а. 2020-йил 14-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 14-январ.
  2. ↑ „ИВ İслам Ҳəмрəйлийи Оюнларıнıн 2017-cи илдə Бакı şəҳəриндə кеçирилмəси üзрə Тəşкилат Комитəсинин ярадıлмасı ҳаққıнда Азəрбайcан Республикасı Президентинин Сəрəнcамı“ (аз). пресидент.аз (2015-йил 18-сентябр). 2015-йил 20-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 14-январ.
  3. ↑ „Авропа Олимпия Комитəсинин İдманда Гендер Бəрабəрлийи Комиссиясıнıн иcласı кеçирилиб“ (аз). азертаг.аз (2016-йил 15-март). 2016-йил 16-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 14-январ.
  4. ↑ „İслам Ҳəмрəйлийи İдман Федерасиясıнıн İcраиййə Комитəсинин иcласı кеçирилиб“ (аз). азериспорт.cом (2012-йил 4-октябр). 2012-йил 20-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 14-январ.
  5. ↑ „Авропа Олимпия Комитəсиндə илк азəрбайcанлı ханıм“ (аз). апаспорт.аз. 2020-йил 12-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 14-январ.
  6. ↑ Ханıм Cавадова. „Соçи Қış Олимпиадасı: Азəрбайcанıн медала "üмиди ёхдур"“ (аз). ббc.cом (2014-йил 9-январ). 2020-йил 12-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 14-январ.
  7. ↑ „"Бакı-2020" нüмайəндə ҳейəти намизəд şəҳəрлəрин сеçилəcəйи Квебек топлантıсıна ёла дüşмüşдüр“ (аз). азертаг.аз (2012-йил 25-май). 2020-йил 12-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 14-январ.
  8. ↑ Нурşəн Қулиев. „ИВ İслам Ҳəмрəйлийи Оюнларıнıн Азəрбайcанда кеçирилмəси üзрə Тəşкилат Комитəси ярадıлıб“ (аз). апа.аз (2015-йил 18-сентябр). 2020-йил 12-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 14-январ.
  9. ↑ Мирмаҳмуд Казıмоğлу. „Азəрбайcанıн АŞПА-дакı нüмайəндə ҳейəтинин ени тəркиби аçıқландı“ (аз). репорт.аз (2020-йил 27-апрел). 2020-йил 23-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 14-январ.
  10. ↑ 10,0 10,1 „Азəрбайcан-Хорватия парламентлəрарасı əлақəлəр üзрə иşçи қрупу“ (аз). меcлис.гов.аз. 2020-йил 12-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 14-январ.
  11. ↑ 11,0 11,1 „24 сайлı Низами 1-cи сеçки даирəсиндəн парламент сеçкилəриндə намизəдлийини илк дəфə ирəли сüрəн Кöнüл Нуруллаеванı яхıндан танıяқ!“ (аз). апа.аз (2020-йил 27-январ). 2020-йил 22-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 14-январ.
  12. ↑ „Аилə, қадıн вə уşақ мəсəлəлəри комитəси“ (аз). меcлис.гов.аз. Қаралди: 2021-йил 14-январ.
  13. ↑ „Кöнüллüлəр ҳəракатıндан баşлаян уğурлар“ (аз). қҳтхебер.аз (2019-йил 23-март). 2020-йил 22-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 14-январ.
  14. ↑ „Кöнüл Нуруллаева: "2020-cи ил Яй Олимпия Оюнларıнı кеçирмəк şансıмıз вар"“ (аз). апа.аз (2012-йил 13-феврал). 2020-йил 22-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 14-январ.
  15. ↑ „Азəрбайcан Атлетика Федерасиясı Структур“ (аз). аф-азе.орг. 2020-йил 22-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 14-январ.
  16. ↑ „Низами раёнун депутатларı“ (аз). низами-иҳ.гов.аз (2020). 2020-йил 22-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 14-январ.
  17. ↑ „Кöнüл Нуруллаева Авропанıн нüфузлу идман қурумунда“ (аз). лент.аз (2013-йил 13-феврал). 2020-йил 22-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 14-январ.
  18. ↑ Даниэл Этчеллс. „Азербаижан: Wе'ве стривед то стаге тҳе Эуропеан Гамес он тҳе саме левел оф тҳе Олймпиcс“ (эн). инсидетҳегамес.биз (2015-йил 12-июн). 2020-йил 22-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 14-январ.
  19. ↑ „ИССФ ЭХЕCУТИВЕ БОАРД ФОР ТҲЕ ТЕРМ ОФ (2019 – 2021)“ (эн). иссф.са. 2020-йил 22-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 14-январ.
  20. ↑ „ИССФ 1СТ CООРДИНАТИОН МЕЭТИНГ ФОР ИСТАНБУЛ 2021 ИСЛАМИC СОЛИДАРИТЙ ГАМЕС“ (эн). иссф.са (2018-йил 27-апрел). 2020-йил 22-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 14-январ.
  21. ↑ „WПЛ Cоунтрй Амбассадорс“ (эн). wоменполитиcаллеадерс.орг. 2020-йил 22-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 14-январ.

Ҳаволалар