Конвертер, конвертор (инг. cонверто — ўзгартираман, айлантираман) — суюқ чўянга кислород ёки ҳаво юбориб пўлат олинадиган ёки штейнларга ҳаво ёки кислород юбориб қора металл ёхуд рангли металл сулфидлари олинадиган металлургия агрегати; конвертер ишлаб чиқариши қурилмаси. Пўлат олишда, асосан, кислородли К. ишлатилади. Илгари бу мақсадда бессемер ва томас К.лари ишлатилган.

К. нок ёки силинд-рик кўринишда бўлади. К.ни тубидан, ёнидан ва устидан кислород (ҳаво) берилади. К.ни махсус механизм билан оғдириб бўғзидан чўян қуйилади, унга флюс, темир-терсаклар солинади. Тайёр маҳсулотлар (пўлат, шлак, газлар) ҳам шу бўғзидан олинади. Бундай К.ларнинг сиғими 400 т гача боради. Штейнлардан маҳсулотлар олинадиган К.нинг ичига магнезит ғишти терилади. К.нинг бўғзидан штейнлар, флюслар ва бошқа материаллар солинади. Бунда ҳаво ёки кислород К.нинг пастки қисмида жойлашган фурма орқали берилади. Ҳосил бўлган маҳсулот (шлак ва металл) бўғзидан қуйиб олинади (яна қаранг Бессемер жараёни, Томас жараёни).[1]== Манбалар ==

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил