Конвой (голландча – конвоои) —

  1. транспорт, ҳарбий асирлар, маҳбуслар ва бошқаларни қўриқловчи ҳарбий бўлинма, қисм;
  2. ҳарбий транспорт ва савдо кемалари отряди ҳамда уларни денгиздан ўтиш чоғида қўриқлаб борувчи жанговар кемалар. Иккинчи жаҳон уруши даврида (1939—45) транспорт кемаларни кўзатиб бориш мақсадида махсус К’. кемалар ясалган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил