Конха (юн. конче — чағаноқ) — бино тепаси (гумбаз ости, багали, пойгумбази)ни ёпиш учун хизмат қиладиган қубба (апсида, равоқ). Шарқ эллин меъморлигида вужудга келган. Рим ва Византия меъморлигида, ўрта аср христиан ибодатхоналари курилишида кенг қўлланган. К., кўпинча, кошин ва нақшлар билан безатилиб, унга христиан авлиёлари тасвири ишланган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил