Konyak
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Коняк (Франсиядаги Коняк шаҳри номидан) — оқ узумдан олинган коняк спиртидан тайёрланадиган ичимлик. Олинган 65—70% ли спирт эман (дуб) бочкаларда сақланади. Бочка тахтачаларининг орасидан кирган кислород ҳисобига янги К. спирти оксидланади ва ҳосил бўлган учувчан органик кислоталар, эманнинг ўзига хос ҳидли моддалари унга сарғиш ранг ва К. бўйини беради. Тайёрланиш технологиясига кўра, оддий (3—5 йиллик спиртдан), маркали ва коллексион турларга бўлинади (маркали К. 6 йилдан 50 йилгача сақланган К. спиртидан тайёрланади). Ўткир К. спиртидан 40—41° ли К. тайёрлаш учун унга дистилланган сув қўшилади. К. спирти 3, 4, 5 йил сақланса ва спирт ҳажми 41% бўлса, шишадаги ёрликда ҳам 3, 4, 5 юлдуз сурати кўрсатилади. Сақлаш муддати 6—7 йил, спирт ҳажми 42% бўлса узоқ сақланган олий сифатли К., 10 йилдан ошиқ сақлангани эски К. дейилади ва шиша ёрлиғига сақланган муддатларини кўрсатувчи махсус белгилар қўйилади. К. ишлаб чиқариш Франсиядаги Коняк шаҳрида кенг ривожлангани учун бу ичимлик шу шаҳар номи билан аталган. Ўзбекистонда Янгийўл ва Самарқанд виночилик корхоналарида "Ўзбекистон", "Шодлик", "Анҳор", "Самарқанд", "Афросиёб" ва бошқа маркали К.лар юқори сифатли ҳисобланади. 2000-йилда Ўзбекистонда 131 минг дал К. ишлаб чиқарилди.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |