Konyunktiva
Конюнктива (лотинча: cонжунcтивус — бириктирувчи) — кўз шиллиқ пардаси. Юқори ва пастки қовоқларнинг ички (кўз соққасига қараган) сатҳини ва кўзнинг оқсил (оқ) пардасини бекитиб туради. Қовоқлар уст томондан юпқа тери билан, кўзнинг ички юзасига қараган сатҳи эса шиллиқ парда — Конюнктива билан қопланган. У ичкарида кўз соққасига ёпишади. Юқори қовоқнинг шиллиқ қаватида 30—40, пастки қовоқнинг ички юзасида 20—30 та майда кўз ёши безчалари жойлашган. Улар ажратган суюқлик Конюнктивани, шиллиқ парда сатҳини ва кўз мугуз пардасини тўхтовсиз намлаб, қуриб қолишдан сақлайди[1].
Яна қаранг
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |