Kooperativ mulk
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Кооператив мулк - жамоа мул кининг бир шакли, ихтиёрий равишда кооператив корхонага бирлашган кишиларнинг умумий мулки. Кооператив мулк кооператив аъзоларининг бадаллари, улар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар, уни сотишдан тушган даромад ва корхона низомида белгиланган бошқа фаолиятлар ҳисобига шаклланади. Кооператив мулк эгалари корхона фаолиятида ўз меҳнати билан иштирок этадилар. Кооператив мулкнинг яна бир муҳим хусусияти — жамоа аъзолари ихтиёрий тартибда ўз мулк улуши билан корхонадан чиқиши, яъни бу мулк тақсимланиши мумкин.
Кооператив мулкнинг асосий хусусияти ишлаб чиқариш воситалари ва меҳнат натижаларига эгалик қилишнинг жамоа, гуруҳий шаклидир. Бунда ишлаб чиқарувчилар (кооператив аъзолари) билан ишлаб чиқариш воситалари (Кооператив мулк)нинг қўшилиши жамоа корхонаси бўлган кооператив корхона доирасида амалга ошади.
Кооператив мулк бошқа мулк турлари, жумладан, давлат мулкига нисбатан бир қанча устунликка эга (меқнатни рағбатлантиришнинг пировард иш натижаларига боғлиқлиги, ўз-ўзини молиялаштириш ва таъминлаш, бошқарувнинг демократик шакллари ва бошқалар).
Кооператив корхона ўз фаолиятини тўхтатганда ёки турли сабабларга кўра бекор килинганда Кооператив мулк бюджет, банк ва бошқа кредиторлар билан ҳисоб-китоб қилиниб бўлингандан сўнг кооператив аъзолари ўртасида низомга асосан тақсимланади.
Ҳозирги даврда жаҳонда Кооператив мулк асосида ташкил топган 120 дан ортиқ турдаги корхоналар сони 1 млн. атрофида бўлиб, уларда 600 млн. га яқин киши меҳнат қилади. Бундай корхоналар Япония аграр соҳаси маҳсулотининг 90%, Нидерландияда 65%, Германия, Франсия, Испанияда 50—52%, АҚСҲ, Буюк Британия, Италия ва Белгияда 30% ини етказиб беради. Ўзбекистонда Кооператив мулк асосида тузилган корхоналар, асосан, қишлоқ хўжалиги ва уй-жой қурилиши соҳасида ривож топган.
Қаҳрамон Ҳақбердиев.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |