Kooperatsiya
Кооперация (лотинча cооператио — ҳамкорлик, бирга ишлаш) — 1) жисмоний шахсларнинг бирга тадбиркорлик фаолиятини олиб бориш учун ихтиёрийлик асосида бирлашуви; 2) икки ёки бир неча мамлакатларнинг хорижий шериклар иштирокида қўшма ёки ўзаро мувофиклаштирилган ишлаб чиқаришни ташкил этишининг универсал шакли. Бундай К. маҳсулот ишлаб чиқаришни тақсимлашга, коммерсия ҳамкорлиги, хатарларни ўзаро кафолатлаш, инвестицияларни ва саноат сирларини умумий ҳимоя қилишга асосланади. Ўзбекистонда ишга туширилган "СамКочавто", "Кабул-Ўзбек", "Ўздунробита", "ЎзКейсмаш" ва бошқа корхоналар К. асосида фаолият юритади (қаранг Меҳнат кооперацияси, Матлубот кооперацияси, Уй-жой кооперацияси, Қишлоқ хўжалиги кооперацияси ва б.).[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |