Kopeni chaatasi
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Копени чаатаси (ҳақасча чаатас — жанг тоши) — ҳақасларнинг аждоди Енисей қирғизларининг мозорқўрғони (ВИИ—ВИИИ асрлар). Енисейнинг сўл соҳили, Ҳақасия (РФ)даги Копени қишлоғи яқинидан топилган. Коятош бўлақларидан ишланган, диаметри 20– 30 м келадиган бир қатор қўрғонлардан ташкил топган. Уларда қабила зодагонлари дафн этилган; теварак-атрофида оддий қабила аъзоларининг қабрлари жойлашган. 1939—40 йилларда Л.А.Евтюхова ва С.В.Киселев казишма ишлари олиб борганлар. Маййитлар куйдириб дафн этилган; қабрлар қад. замонларда ва ХВИИИ аср бошида ғорат қилиниб таланган. Бироқ қазишмалар пайтида қабрлар ёнидан хуфия жойлар аниқланиб улардан ажойиб санъат асарлари, жумладан, олтин идиш, кумуш товоқда турган 4 та олтин кўза, от эгарининг ов манзараси акс эттирилган жез тўқачалари топилган. 2 олтин кўзада қад. урхун-енисей алифбосида битилган ёзувлар бўлиб, унга кўра кўзалар фуқароларнинг бекка тўлаган соликлари ўрнини босган. К.Ч. буюмлари қад. маҳаллий анъаналар асосида маҳаллий усталар томонидан яратилган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |