Koprofaglar
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Копрофаглар (юн. Копрос — гўнг, тезак ва ... фагия) — ҳайвонлар (асосан, сут эмизувчилар) тезаги билан озиқланадиган ҳайвонлар. Умуртқасиз ҳайвонлардан камтукли чувалчанглар, ҳашаротлардан гўнгхўр қўнғизлар, икки қанотлилар қуртлари, орабатид каналар ва бошқаларда учрайди. Айрим гўнгхўр қўнғизлар муайян турга мансуб ҳайвон тезаги билан озиқланишга ихтисослашган (мас, Апҳодиус фоссор, онтҳопҳагус таурус фақат қорамоллар тезаги билан озиқланади). К. кемирувчилар ва товушқонсимонлар орасида ҳам учрайди. Улар ўз тезагини ейди, яъни озиқ икки қайта ичақдан ўтади. Бу ҳолат К. ҳазм қилиш жараёни самарадорлигини оширади, чунки тезак клетчатка ва бошқа углеводларни парчалайдиган микрофлорага бой бўлади. Тезак ичак орқали қайта ўтказилганида ундан ичак микрофлораси ишлаб чиқарадиган азотли моддалар, жумладан, аминокислоталар ва витаминлар қайта ҳазм бўлади. Кўпчилик умуртқасиз ҳайвонлар, мас, термитлар, чумолилар факултатив К. ҳисобланади. Улар копрофаглик туфайли ичак микрофлорасига эга бўлади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |