Koreya tarixi
Корея тарихи Корея ярим ороли ва Манчурия ҳудудида корейс халқи билан содир бўлган воқеаларни тасвирлайди.
Энг қадимги тарихи
Археологик топилмалар шуни кўрсатадики, ақлли одамлар яъни Ҳомо Сапинес Корея ярим ороли ҳудудида тахминан 40-30 минг йил олдин пайдо бўлган. Ҳамгёнгбукдо, Пёнганнамдо, Кённггидо ва Чунгчеонг- букдо провинсияларида палеолит даврига оид кўплаб тош қуроллари топилган. Ўша йиллардаги одамлар ғорларда яшаб, ибтидоий уйлар қуришган, овчилик ва теримчилик билан шуғулланишган.
Корея ярим оролидаги энг қадимги кулолчилик намуналари эрамиздан аввалги 8000 йилга тўғри келади. Милоддан аввалги 3500-2000 йиллардаги сопол буюмлар („Чилмун керамикаси“ (корейсча: 즐문토기)) ярим оролнинг барча қисмларидан топилган, шунингдек сопол буюмларини Приморск ўлкаси, Мўғулистон ва Манчурияда ҳам учратиш мумкин. Чилмун керамикаси ўзининг асосий хусусиятларига кўра Япониядаги худди шу даврдаги Жомон керамикасига жуда ўхшаш .
Қадимги Чосон
Афсонага кўра, биринчи Корея давлатига милоддан аввалги 2333 йилда самовий Тангун ўғли томонидан асос солинган. Тарихчилар Корея тарихининг энг дастлабки босқичини Қадимги Чосон (Ко Жосеон) даври деб аташади. Қадимги Чосон ҳудуди Корея ярим оролининг шимолида ва Лиаодонг ярим оролида жойлашган. Кўпгина замонавий тарихчиларнинг фикрига кўра, милоддан аввалги 2333 йил жуда қадимий ҳисобланади, чунки бу давр алоҳида ўрта асрга таалуқли корейс йилномаларидан (Самгук Юса ва бошқалар) бошқа ҳеч қандай тарихий ҳужжатлар билан тасдиқланмаган. Қадимги Чосон ҳақидаги биринчи маълумотлар милоддан аввалги ИВ—ИИИ асрларга тўғри келади.[1] Қадимги Чосон ўзининг ривожланишининг бошида алоҳида бошқариладиган шаҳар-давлатлардан ташкил топган қабила иттифоқи бўлиб, милоддан аввалги ИВ асрда марказлашган давлатга айланган.Тахминан шу даврда ярим оролнинг жанубида Чин давлати, шунингдек Трихон давлатлари ташкил топган. Милоддан аввалги 108 йилда Қадимги Чосон Хитой Хан империяси томонидан бўйсундирилган.
Илк давлатлар (милоддан аввалги 108 йил)- ИИИ аср)

Қадимги Чосон давлатидан кейин ярим орол ҳудудида учта қабила иттифоқи тузилди. Булар: Махан, Чинхан ва Пёнхан (жамоа номи Уч хонлик яъни Самхан) қабила иттифоқлари эди. Самхан шимолида Буео (Фую) давлати ривожланган. Шунингдек, собиқ Чосон ҳудудида бир нечта кичик давлатлар, жумладан Окжо ва Донге (шарқий Е) пайдо бўлган.
Учта қироллик

Бизнинг эрамиз бошида Чосон давлати парчаланганидан кейин қабила бирлашмаларидан учта илк феодал давлат – Силла, Пекче ва Гогурео давлатлари вужудга келди.
Бирлашган Силла ва Бохай (Шимолий ва Жанубий сулолалар)

676-йилда Гогурё ва Пекже давлатлари босиб олингандан кейин Бирлашган Силла давлати вужудга келди, унинг ўрнига 935-йилда Горё (918-1392) давлати ташкил топди.
Шу билан бирга, шимолда Бохай давлати ривожланди.
Корея тарихида бу давр буддизмнинг юксалиши билан белгиланади.
Охирги уч қироллик даври
Охирги Уч Қироллик даврида (892–936) Корея ярим оролида учта давлат мавжуд эди: Силла, Баэкже ва Гогурео (904 йилда бу ном Мажинга ва 911 йилда Таэбонгга ўзгартирилган).

Корё
Корё 918-йилда пайдо бўлган, 935- йилда Силла давлати ерларини босиб олган ва 1392 -йил Чосон сулоласи тиклангунига қадар[2] мавжуд бўлган. „Горео“ номи 668 йилда Силла томонидан бирлаштирилган Кореянинг учта илк феодал давлатларидан бири бўлган Гогуреонинг қисқартмаси [3] [4] . Замонавий „Кореа“ сўзи „Корё“ дан келиб чиқган.[5] Давлатнинг энг машҳур ютуқларига Корё кулолчилик санъати ва Корея трипитакаси – буддист канон (Трипитака), ўн минглаб ёғоч тахталарда ўйиб ёзилган[6]. 1234 йилда дунёдаги биринчи металл босма матрицаси Корёда яратилган (2-расмга қаранг).[7][8][9] . Корё даври Кореяда „Буддизмнинг олтин даври“ ҳисобланади . ХИ асрда биргина пойтахтнинг ўзида 70 га яқин буддист ибодатхоналари бўлган [3] . Яқин Шарқдан келган савдогарлар билан савдо сотиқ ҳам ривожланган. .
993 йилдан бошлаб, Корё Лиао сулоласининг кўплаб босқинларига дуч келди. 1019 йилдаги ҳарбий ғалабадан кейин Корёда тинчлик ва фаровонлик асри бошланди ва Корё ўзининг олтин даврига кирди [3] . Бу даврда Шарқий Осиёда Корё, Лиао ва Сонг [3] [10] давлатлари ўртасидаги кучлар мувозанати сақланиб қолинган.
Манбалар
- ↑ Ланьков, Андрей. Два источника и две составные части корейского национализма // Русский журнал : журнал. — 2002. — 9.
- ↑ „Корйŏ дйнастй | Кореан ҳисторй“ (эн). Энcйcлопедиа Британниcа. Энcйcлопæдиа Британниcа, Инc.. 2019-йил 9-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 8-феврал.
- ↑ 3,0 3,1 3,2 3,3 Ким 2012.
- ↑ Леэ 1984.
- ↑ „고려“ (ко). 문화콘텐츠닷컴. Кореа Cреативе Cонтенц Агенcй. 2018-йил 3-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 2-ноябр.
- ↑ „Инсcриптион: Ҳаэинса Темпле Чанггёнг П'анго, тҳе Депоситориэс фор тҳе Кореана Wоодблоcкс (Републиc оф Кореа)“ (эн). УНЕСCО Wорлд Ҳеритаге Cентре. Унитед Натионс. 2019-йил 9-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 8-феврал.
- ↑ „Кореа, 1000–1400 А.Д.“. Ҳеилбрунн Тимелине оф Арт Ҳисторй. Тҳе Метрополитан Мусеум оф Арт. 2019-йил 27-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 8-феврал.
- ↑ „Кореан Cлассиcс“. Асиан Cоллеcтионс: Ан Иллустратед Гуиде. Либрарй оф Cонгресс. 2019-йил 18-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 8-феврал.
- ↑ „Гутенберг Библе“. Тимелинес: Соурcес фром Ҳисторй. Бритиш Либрарй. 2016-йил 25-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 8-феврал.
- ↑ Россаби 1983.
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |