Кореяда таксилар жуда кўп бўлиб, улар тоза, ҳавфсиз ҳамда қиммат эмас. Улар гавжум шаҳарларда такси тўхташ жойларида топиш ёки кўчада ушалш мумкин. Маълум таксиларни телефон орқали чақириш ҳам мумкин бўлиб, аммо, уларнинг тўлови бироз қимматроқ. Такси ҳайдовчиларнинг кўпайиб бориши билан улар орасида Инглиз тилида гапирадиганлари ҳам пайдо бўлган, Кореяга биринчи ташриф буюрган одам учун жуда ҳам фойдали бўлиши мумкин.

Файл:Таксилар.жпег
Такси

2007 йил Март ойидан бошлаб Сеул метро ва автобусларида ишлатиладиган кредит ва олдиндан-тўланган (пре-паид) пул карталари таксиларда ҳам қўлланила бошланди. Бу ҳол шаҳар учун янги таклиф этилган тизим бўлиб, барча таксилрда тўлиқ ишга тушишига 3-4 йил талаб қилинади. Ҳозирда фақат 'люкс' (делухе) таксиларгина ушбу янги тизим асосида ишлаяптилар.

Оддий Такси

Файл:Нормалтахи.жпег
Оддий Такси

Йўлкира хақи ҳам масофа, ҳам вақт бўйича белгиланади. Йўл хақи дастлабки босиб ўтилган 2 км учун 1900 вон бўлиб, ундан ортган ҳар 144 метр масофага 100 вондан қўшиб ҳисобланади. Агар такси бир соат мобайнида 15 км/соат дан секин юрган бўлса, ҳар 35 секундига 100 вон қўшимча хақ қўшилади.

Инчеон Халқаро Аэропортидан Сеул шаҳри атрофигача одатда 50’000 вон (қўшимча қиймат солиғи билан бирга) хақ олинади. (Агар йўл тиқилинч бўлса, йўлкира бундан озгина ошиши мумкин)

Тун соат 24:00 дан эрталабки 4:00 гача бўлган вақт мобайнида йўлкира пули 20 % қимматроқ бўлади.

Таксининг ички кўриниши

Файл:Ҳисоблагич.жпег
Ҳисоблагич
Файл:Чекмашинаси.жпег
Тўлов чеки чиқаргич
Файл:Транслатор.жпег
Таржимонлик ҳизматига оид кўрсатма

Номли Такси

Файл:Намедтахи.жпег
Номли Такси

Ушбу турдаги: „Кинд Cалл Тахи“ („Кайнд Колл Такси“) ва „КТ Поwертел“ („Кей Ти Повертел“) таксиларида бевосита таржима қилиш қурилмаси, яна квитансия чиптасини чиқарувчи асбоби ва автомобил жойлашган нуқтасини аниқловчи симсиз маълумот системаси (ГПС) ҳам ўрнатилган. (24 соат мобайнида телефон ҳизмати қўнғироқ қилинган жойга яқин турган таксиларни аниқлаб, юборилишини бошқариб турувчи диспетчер тизими билан таъминлайди)

Йўл-хақи оддий таксиларнинг тарифига ўхшаш, фақат телефон хизмати учун 1000 Wон қўшимча хақ тўланади.

Люкс Такси

Файл:Лухтахи.жпег
Люкс Такси

Люлс талсилар корейс тилида „мобеом“ такси деб номланади. Сариқ рангли ҳошия ва қора рангда бўялган ва атрофларида „Делухе Тахи“ ёзуви туширилган. Бу таксилар ичи кенг бўлиб йўловчилар учун хизмат даражаси ҳам юқоридир. Нархи биринчи 3 км учун 4’500 вон ва кейинги ҳар бир 164 метр ёки тезлиги соатида 15 км дан паст бўлган тақдирда ҳар 39 секунд учун 200 вонни ташкил қилади. Одатда Инчон халқаро Аэропортидан шаҳар марказигача (қўшимча қиймат солиғи билан бирга) 80’000 вон бўлади. Тўлов учун чеcк ҳам берилади. Бундай таксиларда хизмат хақи кечда ҳам ўзгармайди. Люкс таксиларни меҳмонхона ҳудуди, стансиялар, автобус терминали, шунингдек шаҳар марказий кўчалари ҳудудида учратиш мумкин. Улар яна қуйидаги телефон орқали буюрилади:

Ван Такси

Файл:Ванхтахи.жпег
Ван Такси

Саккиз йўловчини ўз бағрига сиғдира олувчи бу такси жуда ҳам қулайдир. Такси телефон орқали бевосита таржима қилиш қурилмаси, яна квитансия чиптасини чиқарувчи асбоби ва кредит карта ишлатиш қурилмаси билан жихозланган. Нархлар худди „мобеом“ (люкс) таксилар билан бир хил. Йўловчилар ўзлари билан кўп ва катта ҳажмли юкларини юклаб олиб юришлари мумкин.