Корейс адабиёти — асосан корейс тилида, лекин баъзан классик хитой тилида ҳам ёзилган.

Кореа отмиши билан таниwув

Мумтоз шеърият

Классик корейс адабиёти Корея ярим оролида маҳаллий аҳолининг анъанавий халқ эътиқодлари ва халқ эртакларидан келиб чиққан бўлиб. Тўртта асосий анъанавий шеърий жанрларни ўз ичига олади. Булар: ҳянга („маҳаллий қўшиқлар“); пёлгок („махсус қўшиқ“) чанга („узун мисралар“) сижо („мангу оҳанглар“) ва каса („Шеърлар“). Корейс ше"рияти дастлаб қўшиқлар учун яратилган. Шеърий версификасиянинг замирида корейс тилининг уч ёки тўрт бўғинли ритми ётади.

Ҳянга

Ҳянга-классик корейс шеъриятининг иду услубида ёзилган адабий жанридир. 25 та ҳянга асари ҳозирги кунгача сақланиб қолинган — улардан 14 таси „Самгук Юса“ қадимий тўпламида ва 11 таси „Кюнё ҳаёти“ (Кюнё чон)да. Бирлашган Силла давлати даврида пайдо бўлган

Корейс қўшиқлар

Сижо

Сижо — корейс лирик шеъриятининг жанри бўлиб, дастлаб танга (кор. 단가л,  хитойча 短歌 яъни „қисқа қўшиқ“) деб аталади.

Каса

Каса — корейс ўрта аср шеъриятининг жанри. Каса — ўтмишнинг муҳим воқеалари, мамлакатнинг диққатга сазовор жойлари, корейс халқи ва қўшни давлатлар ҳаёти ҳақидаги йирик шеърий асарлар.

Замонавий адабиёт

Замонавий корейс адабиёти савдо-иқтисодий тараққиётга асосланган Ғарб маданий алоқалари таъсирида аста-секин шаклланди. Корейс тилидаги биринчи босма бадиий асар Жон Беняннинг "Ҳожининг „Самовий юртга бориши“ (корейсча: 천로 역정) асари бўлиб, Жеймс Скарт Гейл томонидан таржима қилинган (1893).

1910-йилда Кореяда Инжилининг биринчи тўлиқ нашри чоп этилиши билан Христиан динига кенг йўл очилди. Бу ўз навбатида ғарб адабиёти намуналари кириб келишига имкон берди.

Эслатмалар

Адабиёт

Ҳаволалар