Корейс ёзуви — фонетик ҳарфий-бўғинли ёзув. 1444-йилда қирол Се Жон даври (1419—50)да корейс олимлари Чон Нин Жи, Син Сук Чу, Сон Сам Мум томонидан яратилган. ХВ асрнинг 1-ярмигача эса корейс тилида Хитой иероглифик ёзувидан фойдаланилган. Лекин бу даврда Хитой тили корейсларнинг адабий тили бўлгани учун, янги миллий алифбо кенг тарқалмади. ХИХ аср охирига келиб корейс тилида яна иероглифик ёзув қўллана бошлади. Бу ёзув алифбоси 24 фонемани ифодалайди. Бошқа фонемалар эса ҳарфларни қўшиш йўли билан ҳосил бўлади. Ҳозирги Корейс ёзувида 40 графема мавжуд бўлиб, шундан 24 таси содда ва 16 таси мураккабдир. Аммо бу графемаларнинг тартиби КХДР ва Корея Республикасида фарқ қилади. Илгари матнлар юқоридан пастга ва ўнгдан чапга қараб ёзиларди. Ҳозирги кўпроқ чапдан ўнгга қараб ёзиш расм бўлмоқда.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил