Корфу протоколи (юнонча:юнонча: Πρωτόκολλο της Κέρκυρας ,албанча: Протоколли и Корфузит) — Корфу оролида 1914-йил 17-майда Албания ва Шимолий Эпир расмий вакиллари томонидан имзоланган шартнома.

Томонлар ўртасидаги музокаралар Корфу оролида бўлиб ўтган. Бунинг натижасида 1914-йил 17-майда Албания ва Шимолий Эпир вакиллари „Корфу протоколи“ деб номланувчи шартномани имзолаган. Унинг шартларига кўра, икки вилоят, Корчи ва Гжирокастра, Албан князи Виднинг номинал суверенитети остида тўлиқ мухторият (корпус сепаратум)ни қўлга киритди[1]. Албания ҳукумати маҳаллий аҳоли фикридан келиб чиқиб, губернаторлар ва юқори мансабдор шахсларни тайинлаш ҳамда лавозимидан озод этиш ҳуқуқига эга бўлди. Келишувнинг бошқа муҳим бандлари қуйидагилар эди: маҳаллий аҳоли вакилларини ҳудудий жандармерияга мутаносиб равишда жалб қилиш ва маҳаллий бўлмаганлардан таркиб топган ҳарбий отрядларнинг минтақада бўлишини тақиқлаш. Православ мактабида биринчи уч синфдан ташқари синфларда юнон тили ягона таълим тили бўлиши керак. Расмий соҳада ҳам юнон тили ҳам албан тилига тенглаштирилди. Ҳимареда Усмонийлар давридаги имтиёзлар тикланди. Бу ерда „капитан“ (ҳукмдор) сифатида чет эл фуқароси 10-йилга тайинланар эди[2].

Протокол бандларини амалга ошириш ва унга риоя қилиш Халқаро назорат комиссиясига, шунингдек, минтақадаги давлат бошқаруви ташкилотлари ҳамда адлия ва молия бошқармаларига юклатилди[3]. Маҳаллий жандармерияни ташкил этиш ва уларни тайёрлаш Нидерландия зобитлари томонидан амалга оширилиши керак эди[4].

Шартнома буюк Давлатлар вакилларининг 18-июнда Афинада бўлиб ўтган йиғилишида ратификация қилинган. Албания ҳукумати 23-июнда имзолаган[5]. Делвинда бўлиб ўтган Эпирус Таъсис Ассамблеяси ҳам, гарчи Ҳимара делегатлари норозилик билдириб, фақат Греция билан иттифоқ ҳаётий ечимни таъминлай олади, деган фикрни илгари сурган бўлса-да[6] протокол шартларини маъқуллади. Июл ойи бошида Тепелена ва Корче (8-июл) шаҳарлари Шимолий Эпир муваққат ҳукумати назоратига ўтди.

Манбалар

  1. ↑ Ручес 1965: 91
  2. ↑ Миллер 1966:520
  3. ↑ Стиcкней 1924:49
  4. ↑ Боэcкҳ 1996 116
  5. ↑ Стиcкней 1924:50
  6. ↑ Кондис:132-133