Korn dog

Корн дог (инглизча: cорн дог — "маккажўхори ити") — сосиска бўлаги маккажўхори унидан тайёрланган хамир билан қопланиб, қизиб турган ёғда қовуриб олинади. У сосискали булочка ёки ҳот догнинг аналогидир Деярли ҳар доим ёғоч таёқчалар билан берилади. Лекин баъзи дастлабки версияларда таёқчалари бўлмаган.
Тарихи
Корн дог нинг келиб чиқиши билан боғлиқ баъзи бахсли фикрлар мавжуд. Қайсидир маънода у 1920-йилларда АҚШда пайдо бўлиб,1940-йилларда миллий миқёсда оммалашган. 1927-йилда патент учун ҳужжат топширилган, 1929-йилда тасдиқланган. пишириш жараёнини ҳимоя қилувчи АҚШ патентида таёқдаги қовурилган овқат ҳақида маълумот келтирилган[1]. Ошхона коллексияларининг 300 йилида муаллиф Линда Франклин Кемпбеллнинг таъкидлашича, корн дог учун биринчи машина (Крустй Корн Дог бакер) 1929-йилда улгуржи меҳмонхона ва ресторан озиқ-овқат каталогида пайдо бўлган. Корн доглар маккажўхори унидан бўлган хамир билан пиширилган, тайёр ҳолатида маккажўхори сўтасини ёдга соларди[2].
Тҳе Неw Ёрк Тимес газетасида „Корн дог“га ишора қилувчи мақола 1947-йилдаёқ ёзилган[3].Бир қанча сотувчилар эса cорн догни айнан улар ихтиро қилганларини даъво қилмоқдалар.
Тайёрланиши

Корн дог кўча таомлари ёки тез тайёр бўлувчи таом турига киради. Баʻзи сотувчилар ёки рестараторлар корн догларни дастурхонга тортишдан ёки харидорга беришдан олдин қовуришади[4]. Бу турдаги таомларни Шимолий Америкадаги деярли ҳар қандай супермаркетда яхна ҳолатда топиш мумкин, фақат уни қиздириб олиш керак бўлади. Баъзи сотувчилар музлаган емакни эритиб, қўнғир рангга киргунига бир сидра қовуриб оладилар. Тайёр музлатилган Корн доглар микротўлқинли печда пишириб олиниши мумкин, аммо устки қатлами чиройли чиқмайди[5][6][7]. Бу таомларни шунчаки ўзини ёки кетчуп, хантал ва маёнез каби турли хил соуслар билан истеъмол қилиниш мумкин.
Турлари
Нонушта учун сосискалар фритюрда панкейклар ичига солиб қовурилади.
Аргентинада улар Панчукерс деб аталади ва асосан вокзал яқинида, сотилади, шунингдек, мамлакатнинг марказий қисмида ҳам жуда машҳур. Кўпинча кўчаларда сотилади, баʻзан ичига пишлоқ ҳам солиниши мумкин. Кўп соуслар билан истеъмол қилинади.
Австралияда cорн дог минтақага қараб Дагwоод Дог, Плуто Пуп ёки Диппй Дог номлари билан машҳур.
Ҳар йилги байрамлар
Америкаликлар ҳар йили март ойининг биринчи шанбасида Миллий Cорн дог кунини нишонлайдилар.
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ "Тҳе Орегон Педигреэ оф тҳе Cорндог", 21 Жулй 2010, Даве Кноwс Портланд
- ↑ „Cорндогс & Пронто Пупс“. Лйнне Олвер. 2012-йил 21-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2008-йил 2-июл.
- ↑ „Ҳисторй оф Cорндогс“. Сервиcес Гроуп оф Америcа. 2012-йил 21-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2008-йил 2-июл.
- ↑ „Тҳе Соcиал Лифе оф Стреэт Фоод — Сеаттле — Cорн Дог“. Индех Неwспаперс, ЛЛC (2001). 2012-йил 21-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2008-йил 1-август.
- ↑ „Cорн Догс“. Счwан'с Ҳоме Сервиcе (2008). 2012-йил 21-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2008-йил 1-август.
- ↑ „Cорн дог фрер (патент десcриптион)“. ФреэПатенцОнлине (1995). 2012-йил 21-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2008-йил 1-август.
- ↑ „Монтҳ-Олд Онион Рингс анд Фрозен Cорн Догс — Адвентурес ин Снаcкинг“. Cорнелл Даилй Сун (2007). 2012-йил 21-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2008-йил 1-август. (WебCите сайтида 2012-02-21 санасида архивланган)