Korney Chukovskiy
Корней Иванович Чуковский (тахаллуси; асл исмшарифи Корнейчуков Николай Василевич) [1882.19(31).3, Петербург — 1969.28.10, Кунсево, Москва вилояти] — рус ёзувчиси, болалар шоири, таржимон ва адабиёцҳунос. Ижодининг асосий қисмини болаларга бағишланган асарлар ташкил этади. Ч.нинг "Ваня ва Тимсоҳ", "Тозалабюв" ("Мойдодир"), "Суваракбой" (1923), "Пашшасерхархаша" (1924), "Бармалей" (1925), "Войжонимнинг саргузаштлари" (1929) ва бошқа шеърий эртаклари машҳур. Мазкур асарлар асосида кўплаб эртакспектакллар, мултфилмлар яратилган. Ч. узоқ йиллар давомида ёқимтой болалар тилини кузатиб, "Иккидан бешгача" китобини езди (1928—70). У таржимашунослик, адабиёцҳунослик соҳасидаги асарлари билан ҳам танилган. Иккинчи жаҳон уруши йилларида Тошкентда яшаган. Асарлари ўзбек тилига таржима қилинган[1].
| Корней Чуковский | |
|---|---|
|
|
Манбалар
- Собрание сочинений, т. 1—6, М., 1965— 69; Мойдодир, Т., 1954.
Ли.: Петрове кий М.С., КнигаоКорнее Чуковском, М., 1966; Воспоминания о Корнее Чуковском, 2изд., М., 1983.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |