Корнуолл – Буюк Британиянинг жанубуй-ғарбидаги ярим орол. Ла-Манш бўғози ва Бристол қўлтиғи сувлари ўраб туради. Узунлиги 150 км чамасида, эни 72 км гача. Қирғоқлари қўлтиқлар билан кучли парчаланган. Релефи ясситоғ (энг баланд жойи 621 м) ва сертепали текислик. Қирғоқлари тик. Кенг баргли ўрмонлар, верескзорлар, торф ботқоқликлари бор. Қалай олинади. Йирик порти – Плимут[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил